Фото: Pinterest
Анор қадимданоқ Шарқда барча меваларнинг шоҳи ҳисобланган. У минерал, витамин ва аминокислоталар хазинасидир. Ҳар куни пир пиёла анор шарбатини ичиш қонни тозалаш ва янгилашга ёрдам беради, юрак-қон томири тизимига ижобий таъсир кўрсатади, иммунитетни мустаҳкамлайди, шамоллашнинг олдини олади.
Анорнинг хусусиятлари:
Витамин ва микроэлементларга бой
- C витамини иммунитет тизими ва артерияларнинг ички қопламини мустаҳкамлайди;
- B гуруҳи витаминлари асаб тизими импулсларининг мушакларга етиб бориши ва овқат ҳазм қилиш тизими жараёнларини яхшилайди;
- калий — юрак фаолиятининг асосий микроэлементи;
- кальций — суяк минерал зичлигини мустаҳкамлайди;
- фолий кислотаси — ҳужайра бўлиниш жараёни учун керак. Ҳомила ривожланишида ва жароҳатлардан кейин ҳужайра бўлиниши кўпаяди.
Антиоксидант таъсири
- Организмда глюкоза метаболизмини яхшилайди, бу қандли диабет касаллигининг олдини олади.
- Юрак-қон томир тизими касалликлари ривожланишининг олдини олади.
- Организмда ёғ тўқималарининг миқдорини камайтиради.
Яллиғланишга қарши таъсирга эга
- Италиялик мутахассислар унинг таркибида ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак ярасининг ривожланишига тўсқинлик қилиб, йўғон ичакда сурункали яллиғланишни бостирадиган бир қанча фаол моддалар борлигини исботлади.
- Эронлик олимлар анор қондаги яллиғланиш моддалари: C-реактив оқсил ва интерлейкинни 30 фоизга камайтирганини аниқлади.
Саратон касаллигининг олдини олади
Анор хатарли ҳужайралар бўлинишини секинлаштирибгина қолмай, балки улар ривожланишининг олдини ҳам олади.
Қон босимини пасайтиради
Холестерин миқдорини мувозанатга келтиради. Бу қон томирларида атеросклероз ривожланишининг олдини олади.
Юқумли касалликларга қарши таъсири
Анор таркибидаги моддалар зарарли микробларни, жумладан, стрептококк, стафилакокк, замбуруғлар ва бошқаларга қарши самарадорлиги аниқланган.
Хотирани яхшилайди ва Альцгеймер касаллигининг олдини олади
- Тўқималарда микроциркуляцияни яхшилаши эвазига жисмоний машқларда чарчашни секинлаштиради ва самарадорликни оширади. Анор тўқималарда қон айланишини яхшилайдиган нитратларнинг манбаи ҳамдир.
- Таркибида фолий кислота ва бошқа витамин, микроэлементлар кўплиги ҳомиладор аёлларда бачадон ва йўлдош орасидаги қон алмашинувини яхшилайди. Бачадон мушаклари тонусини созлайди ва боланинг нерв тизими ривожланишида яхши ёрдам беради. Туғруқдан кейинги даврда она сути кўпайишига ёрдам беради.
Барча ижобий фазилатларига қарамай, баъзи ҳолларда анор одамга зарарли бўлиши ҳам мумкин:
- Овқат ҳазм қилиш тизими сурункали касалликларининг кучайиш даврида анор ошқозон шираси хлорид кислотасининг секрециясини кўпайтиради.
- Шунингдек, шиллиқ юзада майда шилинишлар ҳосил қилиши мумкин, бу эса касалликнинг авж олишига сабаб бўлади. Анор танин моддасига бой ва бу қабзиятни кучайтиради.
- Анор истеъмолидан кейин 100-200 грамм сув ичиш ёки оғизни чайиш тавсия этилади. Чунки таркибидаги кислота тиш эмалининг емирилишига ва кариесга олиб келиши мумкин.
- Истеъмол учун бир кунда 200 дан 400 граммгача тавсия этилади.
- Шифокор Хуршид Аъзамхўжаев тавсиялари асосида тайёрланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...