Фото: Marie Claire
Совуқ ҳарорат нафақат саломатлик, балки кайфият билан боғлиқ муаммоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Marie Claire нашри қишда одам организмида қандай салбий ўзгаришлар кузатилиши ҳақида маълумот беради.
Тромб пайдо бўлиши
Қишда саломатлик билан боғлиқ жиддий муаммолар, хусусан, тромблар ва юрак хуружининг пайдо бўлиш хавфи ортади. Ҳароратнинг кескин ўзгариши организмда термик стрессни келтириб чиқаради, тана эса бунда тана ҳароратини меъёрда бўлиши учун жадалроқ ишлашига тўғри келади. Тадқиқотларда буларнинг бари қишда тромб пайдо бўлиш эҳтимолини кўпайтириши аниқланган. Мутахассисларнинг фикрича, совуқ мавсумда айниқса кўп тарқаладиган юқори нафас йўли инфекциялари, беморларда тромб пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Шунингдек, совуқ ҳаво қон-томирларни қуритиб, тромбоз эҳтимолини ошириши мумкин деган тахмин ҳам йўқ эмас.
Юрак хуружи
Сал аввалроқ ўтказилган тадқиқотда совуқ урган кишиларнинг юрак хуружидан кўпроқ азият чекиши аниқланган. Швециядаги Лунд университети тадқиқотчилари кунига ўртача юрак хуружи совуқ ҳавода иссиққа нисбатан анча кўпроқ кузатилишини аниқлаган. Юрак хуружининг келиб чиқишига организм юзаки қон томирларни чеклаб, совуққа реакция бериши сабаб бўлади, деб ҳисобланади. Бу артерия бўйлаб қон айланишини кўпайишига таъсир қилади ва теридаги иссиқлик даражаси пасаяди. Тана қалтирашни бошлайди, пулс эса оёқ-қўлларни иситиш учун жадаллашади. Организмнинг бундай зўриқиши эса юракка салбий таъсир қилиши мумкин.
Пешоб тута олмаслик
Физиотерапевт Клер Борннинг таъкидлашича, совуқ ҳаво тос аъзоларига таъсир қилиши бу эса жиддий муаммо — пешоб тута олмасликка олиб келиши мумкин. Elvie технологик бренди томонидан ўтказилган тадқиқотларда 45 фоиз британиялик аёл совуқ мавсумда ҳожатхонага қатнаш билан боғлиқ муаммодан азият чекиши аниқланган. Совуқ қотганда қон-томирлар танадаги ҳаёт учун муҳимроқ бўлган аъзоларга қон етказиб беришга уринади. Бунда қон босими вақтинчалик кўтарилади, уни назорат қилиш учун эса буйраклар организмдаги исталган суюқликни фильтрлашга киришади. Оқибатда ҳожатхонага қатнаш муаммоси кўп безовта қила бошлайди. Зўриқиш ва бошқа симптомлар кузатилмаслиги учун бундай вақтда организмдаги сигнални инкор қилмаслик керак.
Барқарор бўлмаган кайфият
Совуқ мавсумда кўпчилик «қишки депрессия»дан азият чекади. Сабаби аниқ бўлмаса-да мутахассислар буни қуёш нурларининг етарли эмаслиги билан боғлайди. Қуёш нурининг етарли эмаслиги миядаги гипоталамуснинг меъёрий фаолияти, шунингдек, уйқу гормони мелатониннинг ишлаб чиқарилишига ҳам таъсир қилади. Қолаверса, бу кайфият, иштаҳа, уйқу ва организмнинг биологик соатига таъсир кўрсатадиган серотонин миқдори билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Қишда мавжуд цикл ўзгариб, хавотир ва ҳатто лоқайдликка олиб келади.
Грипп
Совуқ тушиши билан грипп ва ЎРВИ касалликлари хавфи ортиб боради. Буюк Британиялик мутахассис Konaлл Уотсон совуқ ҳаво гриппга хос симптомларни янада кучайтириши ва жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлиги сабаб ҳам ушбу касалликка қарши эмланиш кераклигини таъкидлайди.
Қазғоқ
Совуқ ҳарорат сабаб иситиш тизимининг ёқилиши ва сут маҳсулотларини ҳаддан ортиқ истеъмол қилиниши тери касалликларининг ривожланишига олиб келади. Трихолог Анабел Кингслининг айтишича, аксарият одамларда қазғоқнинг пайдо бўлишига, бош терисидаги микробиома балансининг бузилиши сабаб бўлади.
Астма хуружининг қўзғаши
Совуқ ҳаво грипп, шамоллаш ва бошқа касалликлар кўп учраши мумкинлиги ва ҳаёт учун хавфли бўлган астма хуружларини келтириб чиқариши мумкин. «Аҳволни енгиллаштирадиган ингаляторлар ёнингизда эканига амин бўлинг ва оддий профилактик ингаляторлардан кўрсатмага биноан фойдаланишда давом этинг», — дейди мутахассис. Шунингдек, совуқ ҳавони фильтрлаш учун шарфдан фойдаланиш ҳам тавсия қилинади. Ҳавода нафас олишдан аввал оғиз ва бурнингизни шарф билан ўранг. Қолаверса, ёпиқ жойда спорт билан шуғулланиш ҳам бу борада фойдали бўлиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи