Фото: Pinterest
Рамазон ойида ҳаёт тарзи кескин ўзгаради, чунки рўзадорга кун давомида овқатланиш мумкин эмас. Тунда, кўплаб жараёнлар, жумладан, овқат ҳазм қилиш ва метаболизм секинлашади. Шунинг учун Рамазон ойида машғулотлар ва овқатланишни ҳар бир киши ўзига мослаштириш учун қайта кўриб чиқиши муҳимдир.
Жисмоний фаоллик
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Рамазон ойи спортдан воз кечиш учун сабаб бўлолмайди. Биринчидан, тўғри жисмоний фаолият ортиқча вазн тўпланишининг олдини олишга ёрдам беради. Иккинчидан, дофамин, эндорфин, серотонин ва окситоцин каби гормонлар чиқарилиши тетик ва кўтаринки кайфиятга эга бўлишига олиб келади.
Кардио машғулотларини афзал кўрган одамлар учун буни ифтордан бир соат ўтгач қилиш тавсия этилади. Аммо куч-қувват машқларидан кейин тетикликни сақлаб қолиш учун уларни саҳарликкача қилиш яхшироқ, ундан кейин овқатланиш мумкин.
Бироқ Рамазон олдидан спорт залига мунтазам боришни узоқ вақт эътиборсиз қолдирганлар ушбу ойда ҳам машғулотлардан бутунлай воз кечган маъқул. Айниқса, агар кундузи машқ қилишни режалаштирмоқчи бўлганларга тегишли. Чунки сув ичишнинг иложи йўқлиги ва энергияга бой озиқ-овқатларнинг етишмаслиги ҳушдан кетишга олиб келиши мумкин.
Овқатланиш бўйича тавсиялар
Парҳезшуносларнинг таъкидлашича, Рамазонда таомлар имкон қадар табиий ва фойдали бўлиши керак. Рўзадорларнинг ратционида клетчатка ва оқсилга бой овқатлар бўлиши мақсадга мувофиқ. Биринчидан, улардан кейин очлик ҳисси узоқ вақт давомида безовта қилмайди. Иккинчидан, жисмга ҳам унчалик оғирлик бўлмайди.
Жуда ширин ва шўр овқатлардан воз кечиш жуда муҳим. Бундай овқатланиш тизими билан қаттиқ чанқоқни бошдан кечириш мумкин. Ортиқча суюқлик эса организмда шиш пайдо бўлишига олиб келади.
Ичимликлар
Албатта, рўзадорнинг лаблари биринчи бўлиб сувга тегади. Шунинг учун унинг таркиби ва миқдори ҳақида ҳам ўйлаб кўриш лозим. Кўпчилик, рухсат этилган вақтда қанча кўп суюқлик ичса, узоқ вақт давомида чанқамайди, деган нотўғри фикрга ишонади. Аммо организм суюқликни ўзида тўплайдиган идиш каби тамойилда ишламайди.
Шунинг учун мутахассислар аста-секин ва қисмларга бўлган ҳолда 2,5 литр суюқлик ичиш меъёрига риоя қилишни тавсия қилади. Бу шарбатлар, чой ёки қаҳвага эмас, балки тоза сувга тегишли. Айтганча, газли ва ширин ичимликлардан воз кечиш организм учун яхши.
Сув таркибига келсак, суюқликни лимон, лайм, зарчава, асал ва занжабил ёрдамида янада фойдали қилиш мумкин. Ушбу маҳсулотлар иммунитет тизимига фойдали таъсир кўрсатади.
Ташқи кўриниш
Баъзилар рўза тутиш вақтида вазни камайиб кетишидан хавотир олади. Бироқ 30 кун инсонни таниб бўлмайдиган даражада ўзгартирадиган муддат эмас. Албатта, вазн камайиши ёки ортиши ҳам мумкин. Аммо фақат рацион жуда шунга мос бўлса.
Мушаклар эса доимий мақбул бўлган фаолиятга риоя қилинса, кучли ўзгариш бўлмайди. Жисмоний фаоллик сезиларли даражада камайган бўлса ҳам, мушаклар массаси Рамазондан кейин тезда тикланиш имконига эга. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Шавкат Мирзиёев Янгиҳаётда барпо этилаётган “Янги авлод” махсус саноат зонасида бўлди
Германиялик фермернинг сигири тўртта бузоқ туғди
Бой давлатлар иқлимни молиялаштиришни оширишга рози бўлди
Украина ўзининг баллистик ракетасини яратиш устида иш олиб бормоқда
Европа Иттифоқи ва АҚШ «учинчи дунё»га экология учун йилига $300 млрд бермоқчи