date
views 1 359

Шавкат Мирзиёев янги қарорни имзолади

Шавкат Мирзиёев янги қарорни имзолади
Шавкат Мирзиёевнинг янги «Музейларда хизматлар соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори қабул қилинди.
Президентнинг янги қарорига мувофиқ энди Давлат музейларига ҳар куни соат 22:00 гача айримлари тунги иш вақтида ҳам ишлайди.

2022 йил 1 июлдан бошлаб:
  • давлат музейларига ҳар куни соат 22:00 гача ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш ҳуқуқи берилади, шунингдек, заруратга кўра, давлат музейлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тунги иш вақти муддатларини белгилаши мумкин;
  • пулли хизматлар кўрсатишда иштирок этган музей ходимларига қўшимча тўловлар тўланади ва улар моддий рағбатлантирилади, қўшимча тўловлар тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби музейлар томонидан уларнинг юқори турувчи органи билан келишган ҳолда белгиланади.

«Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқаролар ва ногиронлиги бўлган шахслар давлат музейларига бепул киритилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев янги қарорни имзолади