Ўзбекистонда оддий курьер жуфтлиги ижтимоий тармоқларда эътибор тортди

Ўзбекистонда ижтимоий тармоқларда тарқалган бир видео фойдаланувчилар қалбига илиқлик олиб кирди. Унда чорраҳадан ўтаётган электр мопеддаги курьер ва унинг ёнида ўтирган қиз тасвирга тушган.
Дастлаб оддий ҳаётий лавҳа бўлиб кўринган ушбу ҳолат, аслида, кўпчилик учун чуқур маъно касб этди. Фойдаланувчилар видеода бойлик ёки ҳашамат эмас, балки оддийлик, садоқат ва бир-бирини қўллаб-қувватлаш каби қадриятлар акс этганини таъкидлашмоқда.
Кадрларда курьернинг кундалик меҳнати давомида ёнида севган инсони борлиги кўринади. Бу эса кўплаб инсонларга ҳақиқий бахт моддий имкониятларда эмас, балки яқин инсон билан бирга бўлишда эканини яна бир бор эслатди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг