10:26 / 18.10.2022
1 335

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс янги модда билан тўлдирилади

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс янги модда билан тўлдирилади
“Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳани қабул қилиш зарурати қуйидагилар билан асосланади:
  • айрим шахслар томонидан бетартиб жинсий алоқа қилиш натижасида турли юқумли касалликка чалиниб қолиш ҳолатлари мавжудлиги;
  • айрим тоифадаги шахслар томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 190-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этиш ҳолати мавжуд бўлиб, уларни тиббий текширувдан ўтиши борасида аниқ норма мавжуд эмаслиги;
  • амалдаги қонунчилик ҳужжатларида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 190-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларга ўз ҳисобида тиббий текширувдан ўтиш мажбурият сифатида қайд этилмаган.

Қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 190-моддасида (Фоҳишалик билан шуғулланиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларга ўз ҳисобида тиббий текширувдан ўтиш мажбуриятини белгилаш мақсадида, айрим қонунчилик ҳужжатларига қўшимчалар киритилмоқда.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати маълумотларига кўра, 2021 йилда вирусли гепатит “В” 12,5 фоиз ҳолатларда (2019 йилда ушбу кўрсаткич – 15,6 фоиз, 2020 йилда 14,8 фоизни ташкил этган), вирусли гепатит “С” 7,3 фоиз ҳолатларда (2019 йилда ушбу кўрсаткич – 7,1 фоиз, 2020 йилда 6,9 фоизни ташкил этган) жинсий йўл билан юқтирилгани аниқланган. Ушбу ҳолатлар аксарияти шахслар бетартиб жинсий алоқа қилиши оқибатида қайд этилган.

Лойиҳа билан айнан шу кўринишдаги ҳуқуқбузарлик содир этган ҳуқуқбузарга нисбатан чора кўрилиши учун жавобгарликни назарда тутувчи янги норма киритилмоқда.

Қонун лойиҳаси қабул қилиниши билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 190-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган шахслар томонидан вирусли гепатит В ва С турларини бошқа шахсларга юқтириш ҳолатлари камайтирилади.

Ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан жавобгарликни белгилаш билан бирга, уларни ўз ҳисобидан вирусли гепатит В ва С турларига скрининг текширувдан ўз вақтида ўтишлари таъминланади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 190-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларга нисбатан жавобгарликни белгилаш билан бирга, уларни ўз ҳисобидан гепатит В ва С турларига скрининг текширувлардан ўтказиш тартибини жорий этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс янги модда билан тўлдирилади