
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги уй ва хонадонларда қулай ҳароратни сақлаб турган ҳолда, иситиш харажатларини қандай қилиб тежаш мумкинлиги ҳақида тавсиялар берди.
Иситиш радиаторларида кийимларни қуритмаслик. Бу радиаторлар ишлаб чиқарадиган иссиқлик миқдорини камайтиради.
Мебелни радиаторлардан узоқроқ жойлаш керак. Юмшоқ мебелдаги серковак (пенопласт) жуда кучли иссиқлик изолятори бўлиб, хона исишига тўсқинлик қилади.
Қуёш чиққанда пардаларни очиш ва D витаминини хонага киритиш керак. Қуёш нури уйни табиий равишда иситиши мумкин.
Тирқиш ва дарчаларни тўлдириш керак.
Иссиқ сув учун иссиқлик изоляцияланган сув сақлаш танкларидан фойдаланиш тавсия қилинади. Бундай қурилмаларда иситилган сув узоқ вақт совимайди ва уни тез-тез иситишга ҳожат туғилмайди.
Иситиш жараёнини автоматлаштириш керак. Замонавий газ иситиш тизимларида ёнилғи таъминотини тартибга солувчи қурилмалар – қозон (танк) автоматизацияси бўлиши шарт. Бундай тизим уйнинг ташқарисида ва ичидаги ҳаво ҳарорати сенсорларини ўз ичига олади. Ташқи ҳарорат ўзгарганда, бу қурилмалар тартибга солиш тизимига сигнал юборади ва иситиш қозонидаги газ оқими ошади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар