
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. Қўмита томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жойлашган "SUPERSHOP" масъулияти чекланган жамиятининг савдо нуқтаси ижтимоий тармоқларда "энг арзон" деган реклама атамасидан фойдалангани аниқланган.
Реклама Instagram ижтимоий тармоғида жойлаштирилган бўлиб, маҳсулотларнинг рақобатчи субъектлар билан таққослама тавсифи ва аниқ параметрлари келтирилмаган. Қўмита томонидан олиб борилган текширув натижасига кўра, Ўзбекистон Республикаси "Рақобат тўғрисида"ги қонуннинг 21-моддаси талаблари бузилгани аниқланган.
Ушбу қонунбузарлик сабаб, Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан "SUPERSHOP" МЧЖга нисбатан иш қўзғатилган. Иш кўриб чиқилгач, корхонага қонуний тушунтиришлар берилиб, қоидабузарликни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар тақдим этилган.
Нукусда дўкон ноҳалол рақобат учун жазоланди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар