date

Хаби Алонсо "Райо Вальекано" билан дуранг ҳақида фикр билдирди

Хаби Алонсо "Райо Вальекано" билан дуранг ҳақида фикр билдирди
Мадриднинг "Реал" жамоаси бош мураббийи Хаби Алонсо Ла Лиганинг 12-турида "Райо Вальекано" билан ўйиндаги 0:0 ҳисобдаги дуранг ҳақида фикр билдирди.

"Мураккаб ўйинга тайёр эдик. Олдинги йилларда бўлгани каби, "Райо" жамоаси биздан максимал даражада диққатни талаб қилди ва уларнинг ҳимоясини ёриб ўтиш учун калитни топа олмадик. Ўйин жуда кескин бўлди.

"Ливерпул"га қарши ўйиндан сўнг биз ўз режамиз бўйича ўйнашни хоҳлагандик. Иккинчи бўлимда ҳамма нарса содир бўлиши мумкин эди. Афсуски, бугун ғалаба қозона олмадик", - деди Алонсо ўйиндан сўнг.

12 турдан сўнг "Реал" 31 очко билан Ла Лига турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда. Жамоанинг навбатдаги учрашуви 23 ноябрь куни "Эльче"га қарши бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Спорт » Хаби Алонсо "Райо Вальекано" билан дуранг ҳақида фикр билдирди