
Парижнинг ПСЖ клуби дарвозабони Люка Шевалье сиёсий контекстга эга бўлган кескин баҳслар марказида қолди. Бунга собиқ депутат Жюльен Обернинг постига "лайк" қўйиши сабаб бўлди.
Обер Франциядаги расмий доиралар томонидан "экстремистик" деб баҳоланган Марин Ле Пен партиясини қўллаб-қувватлайди. Шевалье бошида бу можаро ҳақида сукут сақлади, бироқ охир-оқибат ўз фикрини билдиришга қарор қилди.
"Мени фашист сифатида кўрсатишга уринишяпти. Мен шикоят қилмоқчи эмасман, лекин барча қизил чизиқлар бузилди, ҳатто оиламга ҳам босим ўтказишмоқда," - деди Шевалье.
Эслатиб ўтамиз, Люка Шевалье италиялик дарвозабон Жанлуижи Доннаруманинг ПСЖни тарк этганидан сўнг, жамоанинг асосий дарвозабонига айланган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг