date

Собиқ "Наполи" мураббийи: Серия А ўйинларини Австралияда ўтказиш аҳмоқлик

Собиқ "Наполи" мураббийи: Серия А ўйинларини Австралияда ўтказиш аҳмоқлик
Италиянинг "Наполи" клубининг собиқ бош мураббийи Оттавио Бьянки, 80-йилларда Диего Марадона даврида клубни бошқарган, Италия чемпионати ўйинларини хорижда, хусусан, Австралияда ўтказиш ғоясини танқид қилди. У бу фикрни "мутлақо аҳмоқлик" деб атади.

"Бундай гапларни эшитганимда кулгим қистайди. Футбол пулнинг қўлига ўтиб кетди. Бу мутлақо аҳмоқлик ва мантиқсиз реклама усулидан бошқа нарса эмас", – дея Бьянкининг сўзларини келтиради pianetamilan.it нашри.

Эслатиб ўтамиз, айнан "Наполи" Италия чемпионатининг амалдаги ғолиби саналади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Спорт » Собиқ "Наполи" мураббийи: Серия А ўйинларини Австралияда ўтказиш аҳмоқлик