date

Андижонда қизлар тенгдошини калтаклади

Андижонда қизлар тенгдошини калтаклади
Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ вояга етмаган қизларнинг ўз тенгдошларига нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлаётгани акс этган видео кенг тарқалди. Ушбу ҳолатга ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари муносабат билдириб, расмий изоҳлар ва воқеа тафсилотларини тақдим этди.

Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати маълумотига кўра, можаро 7 ноябр куни Андижон шаҳридаги "Мустақиллик" маҳалласидан жойлашган уй ҳовлисида юзага келган. Дастлаб икки нафар вояга етмаган қиз ўртасидаги оғзаки тортишув тезда жисмоний тўқнашувга айланган.

Кейинчалик яна уч нафар қиз жанжалга қўшилган ва жабрланувчига тан жароҳатлари етказган. Ҳозирда Андижон ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ушбу гуруҳли ҳужум бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, ҳодисада иштирок этган қизларнинг ота-оналарига нисбатан фарзанд тарбиясидаги эътиборсизлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Андижонда қизлар тенгдошини калтаклади