date

Паоло Каннаваро "Пескара"ни бошқариши мумкин

Паоло Каннаваро "Пескара"ни бошқариши мумкин
Италиянинг "Пескара" клуби бош мураббийини истеъфога чиқаргани ҳақида аввал хабар берилганди. Энди клуб раҳбарияти жамоани бошқаришга рози бўладиган янги мутахассисни изламоқда.

Энг асосий номзод сифатида "Наполи"нинг собиқ футболчиси Паоло Каннаваро кўрилмоқда. "Дельфинлар" раҳбариятининг Каннаваро билан алоқалари ҳақида таниқли италиялик журналист Николо Скира маълум қилган.

Шунингдек, Франческо Модесто ва Жоржо Горгоне каби мутахассислар ҳам муҳокамада. "Пескара" охирги марта 2016/2017-йилги мавсумда Италия олий лигаси – А Сериясида қатнашган.

Ҳозирда эса жамоа Б Серияда иштирок этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Спорт » Паоло Каннаваро "Пескара"ни бошқариши мумкин