16:06 / 23.03.2023
447

Ўзбекистонда ҳам тут, ҳам озиқ-овқат экиш учун аҳолига 1-2 гектардан ер берилади

Ўзбекистонда ҳам тут, ҳам озиқ-овқат экиш учун аҳолига 1-2 гектардан ер берилади

Ўзбекистонда Вьетнам тажрибаси асосида аҳолига ҳам тут, ҳам озиқ-овқат экиш учун ер берилади. Бу ҳақда 23 март куни Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Президент матбуот хизматининг қайд этишича, йиғилишда пиллачилик ва жунчилик салоҳиятидан янада кенг фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

Шу муносабат билан Тошкент вилоятида 15 минг гектар, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм вилоятларида 10 минг гектардан, Қорақалпоғистонда, Андижон, Наманган, Навоий, Сирдарё, Фарғона вилоятларида 5 минг гектардан аҳоли яшаш жойларига яқин лалми ва яйлов майдонни ўзлаштириб, пилла кластерларини ташкил қилиш зарурлиги қайд этилди.

Бу ерлар Вьетнам тажрибаси асосида аҳолига 1-2 гектардан ҳам тут, ҳам озиқ-овқат экиш учун берилади.

Шунингдек, Олтинсой, Шўрчи, Конимех, Нурота, Муборак, Ғузор, Каттақўрғон, Нуробод, Фориш, Тупроққалъа туманларида аҳоли яшаш жойларига яқин 10 минг гектардан лалми ва яйлов майдонда жун кластерларини ташкил қилиш топширилди.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият