date
views 277

Андижонда Lacetti юқори тезликда деворни бузиб ўтди (видео)

Андижонда Lacetti юқори тезликда деворни бузиб ўтди (видео)
Андижон вилоятида Lacetti юқори тезликда деворни бузиб ўтгани айтилган видеолар тарқалди. Вилоят ЙҲХБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Унда айтилишича, ҳолат 3 май куни соат 12:10 ларда, Булоқбоши тумани “Ривож” МФЙ Янгиариқ кўчасида содир бўлган. 1990 йилда туғилган ҳайдовчи С.С. ўзининг Lacetti автомашинасида Булоқбоши туман марказига қараб ҳаракатланиб кетаётиб, қувиб ўтиш қоидасини бузган.

Оқибатда рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги деворга бориб урилиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган. Ушбу ЙТҲ оқибатида автомашина олди ўриндиғида бўлган йўловчи тан жароҳати олиб, туман шифохонасига мурожаат қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Булоқбоши тумани ИИБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда Lacetti юқори тезликда деворни бузиб ўтди (видео)