date
views 75

Сергей Лушан “Қизилқум”га қарши мағлубиятдан сўнг фикр билдирди

Сергей Лушан “Қизилқум”га қарши мағлубиятдан сўнг фикр билдирди
Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган “Қизилқум” – “Навбаҳор” (3:2) учрашуви жадал ва шиддатли кечди. Ғалаба маҳаллий жамоа томонида қолди. Мусобақа якунланганидан сўнг, наманганликлар устози Сергей Лушан матбуот анжуманида иштирок этиб, нафақат ўйиннинг таҳлилини берди, балки жамоанинг руҳий тайёргарлиги ва умумий савияси ҳақида ҳам очиқча фикр билдирди.

“Қизилқум” вазиятлардан унумли фойдаланди”

“Аввало, навоийликларни ғалаба билан табриклайман. Стадион жуда яхши. Маҳаллий мухлислар ўз жамоаси билан фахрланди, деб ўйлайман.

“Қизилқум” ўз имкониятларидан максимал даражада фойдаланди ва натижага еришди. Бу ғалабани ҳақли равишда қўлга киритишди.
Бизда ҳам гол уриш учун имкониятлар йўқ эмасди. Лекин шунча вазиятлардан фойдаланишда кўпроқ самара керак эди. Футболчилар меҳнат қилишди — буни инкор этиб бўлмайди. Аммо голларсиз меҳнатни натижага айлантириш қийин.”

“Биринчи гол — ҳимоя хатоси. Дарвозабонни айблаш тўғри эмас”

“Биринчи гол ҳақида гапирадиган бўлсам, бу ерда дарвозабонни айблаш қийин. Албатта, бундай масофадан зарба қайтарилиши керак.
Лекин ҳимоячи қанотдан катта масофани босиб ўтиб, зарба берган бўлса, демак ҳимоявий ёрдам етарли бўлмаган. Бу гол кераксиз голлардан бири эди.

Шу пайтгача биз ўйинни назорат қиляпдик. Голдан кейин ҳам вазиятлар бўлди, аммо уларни голга айлантира олмадик. Бу борада таҳлил олиб боришимиз лозим.”

“Психология таъсир қилди, дейиш тўғри эмас”

Матбуот анжуманидаги яна бир қизиқ нуқта — “Навбаҳор”нинг “Бухоро” устидан қозонган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан кейинги руҳий устунлик, ва “Қизилқум”нинг пастки ўринлардаги жойи жамоага бўлган муносабатни ўзгартирдими?” деган саволга жавоб:

“Рақибни менсимаслик ҳақида гапириш мен учун нотўғри туюлади. Футболчи ўз танлаган касбига масъулият билан ёндошиши керак. Улар майдонда ўз вазифасини бажаради ва шунга яраша ҳақ олади.

Футболда “Қизилқум” ёки “Реал” деб фарқ қиладиган ёндашув бўлмаслиги керак. Майдонга чиққан ҳар қандай жамоага қарши 100% тайёргарлик билан тушиш зарур. Бу психология эмас, профессионаллик масаласи.”

Хулоса ўрнида...

“Навбаҳор” жамоаси Намангандаги юқори руҳий кайфиятни сақлаб қола олмади. Қайси нуқтада руҳий босим, қайси вазиятда ҳимоя хатоси ва қайси эпизодда имкониятдан фойдаланилмади — бу ҳақдаги таҳлиллар эндиги машғулотларда ҳал бўлади.

Сиз нима деб ўйлайсиз? “Навбаҳор”даги муаммо майдондами ёки у ёқдаги руҳий тайёргарликдами?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сергей Лушан “Қизилқум”га қарши мағлубиятдан сўнг фикр билдирди