CАВОЛ:
Бир дўстим тадбиркорлик билан шуғулланарди. Саломатлиги билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлиб, шифохонада ётиб даволанишига тўғри келди. Шу сабаб тадбиркорлиги ҳам вақтинча тўхтаб қолди. Эшитишимизча, ҳозир бир-иккита дўкондан қарз экан. Ўша қарзларини дўстимга айтмай тўламоқчиман. Чунки бу ҳақда унга айтсам аниқ рози бўлмайди. Яна кўнгли ўксинадими, деб иккиланяпман.
ЖАВОБ:
Яхши ўйлабсиз. Шу тарзда унинг қарзларини тўлаб берсангиз бўлади. Бунинг учун улкан ажрга эга бўласиз. Шу ўринда бир ҳукмни билиб олиш лозим. Бировнинг бошқалардаги қарзларини қарздорга билдирмай туриб, закот, ушр каби фарз садақалар орқали тўлаб бўлмайди. Чунки закот ва ушрда тамлик, яъни муҳтожга мулк қилиб бериш шарт бўлади. Бундай ҳолатда закот ёки ушр ўша қарздор муҳтожга берилади, қарздор инсоннинг ўзи бориб, қарзини тўлайди. Валлоҳу аълам.
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)