
Бизга келаётган саволлардан кўпчилик закот фарз бўлиши учун нисобга етарли бойликка бир йил ўтиш шарт эканлиги борасидаги ҳукмни нотўғри тушунаётгани кўринмоқда. Одамлардан “Мен ўтган йили маълум миқдордаги маблағдан закот берганман. Бир йил ўтди, яна закот бермоқчиман. Лекин ўтган йилги маблағимга йил давомида маблағ қўшилиб келмоқда. Бу қўшилган маблағлар қўлимга тушганига бир йил бўлмади. Булар ҳисобидан закот фарз эмасми, қўлимга тушганига бир йил бўлса беришим фарз бўладими?” деган савол кўп учрамоқда.
Бунинг жавоби шуки, бир йил олдин закот берган бўлсангиз ва мулкингизга йил давомида маблағ қўшилган бўлса, қўлингиздаги барча маблағдан закот беришингиз фарз бўлади. Оддийроқ айтганда ўтган йили закотни фарз қилган нисоб, яъни хамиртурушга бир йил ўтгани кифоя қилади. Йил давомида қўшилган маблағга бир йил ўтиши шарт эмас.
Мисол билан тушунсак, сиз ўтган йили Рамазоннинг 25-куни 100 миллион сўмдан закот бергансиз, йил асносида яна 100 миллион қўшилди. Гарчи, у маблағ бу йилги Рамазоннинг 24-куни қўшилган бўлса ҳам 25-куни 200 миллиондан закот берасиз. Аллоҳ таоло баракасини берсин.

Ҳабибуллоҳ Абдулғаффорнинг фейсбукдаги саҳифасидан олинди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар