
"Барселона" шанба куни Испания чемпионати доирасида ўз майдонида "Алавес"га қарши ўйин ўтказади. Каталонияликлар жамоаси бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ушбу ўйин ҳақида фикр билдирди.
"Алавес" - ўзини ҳимояда яхши кўрсатадиган ва юқори прессингни қўллай оладиган жамоа. Ўйин осон бўлмайди.
Эртанги учрашувда энг муҳим нарса - уч очко қўлга киритишдир. Биз "Реал"ни ортда қолдира оламизми?
Ла Лигадаги ҳар бир ўйин қийин. Бизнинг мақсадимиз уч очко йиғишдир.
Қолган нарсалар иккинчи даражага ўтади. Бугунги машғулотларда яхши динамика ва юқори интенсивликни кўрдим.
Бу бизга "Челси"га қарши ўйинда етишмаган эди," - деди Флик матбуот анжуманида. "Барселона" ҳозирда Ла Лига пешқадами "Реал"дан бир очко ортда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.