
Барселонанинг бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоанинг жорий мавсумдаги ўйинлари ҳақида фикр билдирди. Чемпионлар лигасида сўнгги учрашувда каталонияликлар Челсига 0:3 ҳисобида ютқазишди.
"Биз учта гол ўтказиб, мағлуб бўлганимизда, ўйин ёмон бўлди ёки бу биз кўришни истаган Барселона эмас эди, деб айтиш осон. Лекин юқори чизиқли ҳимоя билан ўйнаш учун нимага эҳтиёж борлигини ҳамма ҳам тушунмайди.
Бу бизнинг услубимиз – фақат ҳимоячилар эмас, балки ҳужумчилар ва ярим ҳимоячилар ҳам прессингни бошлашади. Бу менинг футболчилардан талаб қилганим.
Ҳимоя айбдор деб ҳисоблаш адолатдан эмас, чунки агар бизнинг бутун жамоамиз тўғри прессинг қилмаса, муаммолар юзага келади. Буни очиқ тушунтириб ўтмоқчиман.
Мен оптимистман, чунки биз баъзи нарсаларни яхши бажардик. Аммо ҳужумни прессинг билан бошлашда яхшироқ ишлашимиз керак.
Мен машғулотларда кўрган нарсамни ўйинда ҳам кўришни хоҳлайман – ва машғулотларда кўрганларим менга ёқмоқда," – деди Флик матбуот анжуманида. 29-ноябр, шанба куни Барселона Ла Лигада Алавесни қабул қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.