
Ливерпуль сўнгги пайтларда ўз мухлисларини хурсанд қила олмаяпти. Мерсисайд клуби турли мусобақалардаги сўнгги 12 ўйиндан 9 тасида мағлубиятга учради.
Англия матбуотида ёзилишича, Ливерпуль раҳбарияти Арне Слотга бўлган ишончини ҳозирча сақлаб қолмоқда ва уни бош мураббий лавозимидан озод этишга шошмаяпти. Бироқ мерсисайд клуби раҳбариятида мавсум натижаси бўйича хавотир мавжуд.
The Sun нашри хабарига кўра, агар Арне Слот истеъфога чиқарилса, Ливерпуль Юрген Клоппни қайта таклиф қилиши мумкин. Германиялик мутахассис мавсумни қутқариш мақсадида вақтинчалик мураббий сифатида ёзгача таклиф қилиниши кутилмоқда.
Юрген Клопп 2015–2024 йиллар давомида Ливерпулни бошқарган ва ҳозирда Ред Булл клубида фаолият юритмоқда. Ливерпуль ўзининг навбатдаги учрашувини 30-ноябрь куни сафарда Вест Хемга қарши ўтказади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.