
Келаси ҳафта Жаҳон чемпионати – 2026 турнирининг қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Бироқ Эрон делегацияси ушбу тадбирда қатнашмайди.
Сабаби – АҚШ бир неча эронлик делегация аъзосига виза беришни рад этди. "Биз ФИФАга қарорлар спортга алоқадор эмаслигини маълум қилдик ва Эрон делегацияси аъзолари қуръа ташлашда иштирок этмаслигини билдирдик", – дейилади Эрон Футбол федерациясининг баёнотида.
Эрон терма жамоаси Жаҳон чемпионатида еттинчи бор иштирок этади. Лекин жамоа ҳали бирор марта гуруҳ босқичидан чиқишга муваффақ бўлмаган.
Аввалроқ ФИФА Жаҳон чемпионатининг финал босқичига қуръа саватларини тасдиқлаган эди. Турнирга АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади.
Қуръа ташлаш маросими 5-декабр куни Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.