Блогер аёл болаларни пичоқли жанжалга ундади, жазога тортилди

2 дақиқа ўқиш362
Блогер аёл болаларни пичоқли жанжалга ундади, жазога тортилди
Болаларни шовқинли “ўйин” орқали интернетда машҳур қилмоқчи бўлган блогер аёл ноқулай вазиятга тушди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолар жамиятда жиддий муҳокамаларни келтириб чиқарди. Бу видеоларда болаларнинг бир-бирига нисбатан пичоқ билан таҳдид қилиши акс этган.

Маълум бўлишича, воқеа 13 июль куни Тошкент вилоятида содир бўлган. 32 ёшли фуқаро дам олиш вақтида ўз фарзанди ва жиянини "ҳазиллашиб муштлашишга" чорлаб, бундан завқ олгани кўзга ташланади. У ушбу лавҳаларни ижтимоий тармоқлардаги ўз саҳифасига жойлаб, одамлар эътиборини қозонишни кўзлаган.

Бироз вақт ўтиб, мазкур видео жамиятда муҳокамаларга сабаб бўлди. Видео контенти нафақат болалар ҳуқуқларига, балки умумий ахлоқий меъёрларга ҳам зид экани айтилади. Видеода болаларнинг бир-бирига нисбатан пичоқ билан таҳдид қилиши, катталарнинг эса бу ҳолатни қизиқарли деб баҳолаши қайд этилган.

Болалар Омбудсмани идораси ушбу видеолавҳалардан сўнг текширув ўтказди. Шу асосда 14 июль куни Ички ишлар вазирлигига расмий хат билан мурожаат йўлланди. Хатда ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш сўралди.

Қонунчиликка кўра, болалар хавфсизлиги ва уларнинг соғлом ривожланишига халақит берувчи ҳаракатлар жавобгарликка сабаб бўлади. Айнан шу асосда 15 июль куни блогер аёл Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси билан жавобгарликка тортилди. Ушбу модда болаларни тарбиялаш ва ўқитиш бўйича мажбуриятларни бажармаслик ҳолатларини ўз ичига олади.

Жарима миқдори 1 дан 5 БРВгача, яъни 375 минг сўмдан 1,9 миллион сўмгача этиб белгиланган. Аёлга жарима қўлланилди, оила эса мутасадди ташкилотлар назоратига олинди.

Фуқаролар орасида "блогерлар ҳаддан ошиб кетди", "салбий контент орқали шон-шарф излаш тўғри эмас", деган каби муносабатлар янгради. Жамоатчилик кўпинча бундай видеолар орқали болаларга зарар етказилиш эҳтимолини таъкидлашди.

Болалар Омбудсмани ўз муносабатида ота-оналар ва катталарни фарзандлар тарбиясида янада масъулиятли бўлишга чақирар экан, тажовузкорликни “ҳазил” сифатида кўрсатиш мумкин эмаслигини урғулади.

Бу каби воқеалар ота-оналар, таълим муассасалари ва жамиятни янада огоҳ бўлишга ундайди. Болалар учун яратилаётган муҳит нафақат соғлом, балки хавфсиз бўлиши шарт. Чунки улар келажагимиз, ва уларнинг ҳиссиётлари, руҳий ҳолати интернет шов-шувига қурбон бўлмаслиги керак.

Юқоридаги воқеа орқали яна бир бор аён бўлмоқда: интернет орқали машҳурликка эришиш нияти баъзан ижтимоий меъёрлар ва қонун талабларини менсимасликка олиб келади. Бундай ҳаракатлар эса ниҳоятда хавфли оқибатларга сабаб бўлиши мумкин.

Айни вақтда масъул идоралар томонидан оила назоратга олинган, фарзандларнинг ҳуқуқлари муҳофаза қилиниши юзасидан қўшимча ишлар олиб борилмоқда. Агар эҳтиёж туғилса, психологик ёрдам ва ижтимоий хизматлар ҳам жалб қилиниши мумкин.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?