date

Тошкент мактабларида мажбурий ниқоб тақиш режими ҳақида изоҳ берилди

Тошкент мактабларида мажбурий ниқоб тақиш режими ҳақида изоҳ берилди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент мактабларида тиббий ниқобларни мажбурий тақиш жорий этилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу маълумотларга изоҳ бериб, Тошкент мактабларида ниқоб тақиш мажбурий эмаслигини маълум қилди.

Мутасаддилар ниқобларни фақат синфларда касалланган болалар бўлса ёки касаллик юқиш эҳтимоли юқори бўлган ҳолатларда тавсия этмоқда. Санитария-эпидемиологик осойишталик қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков 26-сентябр куни бош санитария врачи томонидан қабул қилинган қарорни оддий мавсумий чора сифатида баҳолади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги таъкидлашича, ниқоб тақиш масаласи жойларда вазиятга қараб ҳал қилинади. Эълон қилинган ҳужжат янги қоидаларни жорий этиш эмас, балки эҳтиёт чоралари ҳақида эслатмадан иборатдир.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент мактабларида мажбурий ниқоб тақиш режими ҳақида изоҳ берилди