
Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳужумчиси Гарри Кейн мавсумнинг биринчи ярми якунидаги сўнгги ўйиндан кейин интервью берди. Венсан Компани бошқарувидаги жамоа Бундеслига доирасида "Хайденхайм"ни 4:0 ҳисобида йирик мағлуб этди.
Учрашувда англиялик тўпурар бир гол муаллифига айланди. Кейн 2025 йил таассуротлари ҳақида тўхталар экан, ёзда ниҳоят ўз фаолиятидаги илк жамоавий совринни қўлга киритганини алоҳида воқеа сифатида қайд этди.
Шунингдек, у Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида майдонга тушиш ҳам ёқимли бўлганини айтди. "Ҳозир барча мусобақаларда яхши кетаяпмиз.
Ҳаммаси охир-оқибат қандай якунланишини кўрамиз. Умид қиламанки, шу руҳда давом этамиз", деди Кейн ўйиндан кейинги мулоқотда.
"Бавария"нинг навбатдаги учрашуви 11 январ куни бўлиб ўтади. Рақиб "Волфсбург" бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.