
Италиянинг «Милан» клуби собиқ сардори Риккардо Монтоливо жамоа А Серияда чемпионлик учун курашни охиригача бардош билан олиб бора олишига шубҳа билдирди. Унинг фикрича, буга эришиш учун клуб таркибида айрим муҳим позициялар бўйича етишмовчилик бор.
Монтоливо таъкидлашича, «Милан» ҳозир ҳужумчи изламоқда: жамоада сифатли футболчилар бор, бироқ аниқ зарба берадиган марказий ҳужумчи йўқлиги чемпионлик пойгасида муаммога айланиши мумкин. Pianetamilan.it унинг сўзларини келтирди.
Ҳозирда «Милан» А Серия турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Клуб сўнгги бор 2022 йилда Италия чемпиони бўлган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.