
«Милан»дан кейин «Интер» ҳам Италия Суперкубогини тарк этди. Миланликлар «Болонья» билан ўйиннинг асосий вақти дуранг якунланганидан сўнг, пенальтилар сериясида мағлуб бўлди.
«Интер»нинг собиқ ҳимоячиси Андреа Раноккия учрашувдан сўнг жамоа бироз чарчагандек кўрингани ҳақида фикр билдирди. «Нима нотўғри кетди?
Ростини айтсам, билмайман. «Интер» гол урди, аммо кейин қандайдир чарчагандек кўринди.
Ўйин тенг кечди, «Болонья» имконидан юқори натижа кўрсатди. «Интер»да деярли ўз ўйинини кўрсатиш учун имконият бўлмади.
Винченсо Итальяно'га ҳурматим баланд», — дея Раноккиянинг сўзларини fcinter1908.it келтирди. Энди Италия Суперкубоги финалида «Болонья» «Наполи»га қарши майдонга тушади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.