date

Хаби Алонсо Винисиусга қаратилган ҳуштакларга муносабат билдирди


Мадриднинг “Реал” жамоаси бош мураббийи Хаби Алонсо Ла Лиганинг 17-турида “Севилья”га қарши ўйинда Винисиус Жуниорга нисбатан трибунадан янграган ҳуштаклар ҳақида фикр билдирди. Мутахассиснинг айтишича, мухлислар ўз муносабатини очиқ ифодалашга ҳақли.

Эслатиб ўтамиз, Алонсо бразилиялик футболчини 83-дақиқада захирага олди. “Мухлислар эркин: улар ўз фикрини бемалол билдиришга тўлиқ ҳақли”, дея Алонсо сўзларини “Реал” матбуот хизмати келтирди.

Винисиус эса алмаштирилгандан сўнг, ижтимоий тармоқдаги профилидан “Реал” либосидаги суратни олиб ташлади ва статусига кўп нуқта қўйди. Винисиус сўнгги бор 8-турда, 4 октябрь куни “Вильярреал” дарвозасига дубл қайд этган эди.

Шундан кейин унинг энг ёдда қолган эпизоди 1 ноябрь куни “Валенсия”га қарши учрашувда амалга ошира олмаган пенальтиси бўлди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Хаби Алонсо Винисиусга қаратилган ҳуштакларга муносабат билдирди