
«Эвертон» бош мураббийи Девид Мойес Англия Премьер-лигасининг 17-турида Лондоннинг «Арсенал» клубига қарши ўйиндан сўнг ҳакамликни кескин танқид қилди. Учрашув 1:0 ҳисобида «канонирлар» фойдасига якунланди.
Ўйиндаги ягона гол 11 метрлик жарима зарбасидан киритилди. Мойес матбуот анжуманида ҳакам қарорларидан норози эканини билдириб, «ҳакам ҳуштаги кўпроқ уларнинг фойдасига чалинди», деди.
Шунингдек, у Жейк О'Брайеннинг қўлини кўтарган эпизодини вазиятни мураккаблаштирган ёмон қарор сифатида баҳолади. Мутахассис «Эвертон» дарвозасига белгиланган пеналти “аҳмоқона” бўлганини таъкидлади ва айнан ўша қароргача унинг жамоаси рақибдан яхшироқ ўйнаганини қайд этди.
Мағлубиятдан кейин Мойес жамоаси 24 очко билан турнир жадвалида тўққизинчи ўринда бормоқда. «Арсенал» эса минимал ғалаба туфайли яна биринчи поғонага қайтди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.