Ўтган асрда машҳур олимлар Жеймс Уотсон ва Фрэнсис Крик Нобель мукофотини “Нуклеин кислоталарининг молекуляр тузилмаси ва уларнинг жонли тизимларда маълумот узатишдаги аҳамиятига оид ихтиро” учун олишганди. Ўшанда бу тузилмаларни ДНК деб номлашди, бироқ ДНКни расшифровка қилиш (асл маъносини очиш) учун нуклеотидлар кетма-кетлигини уларнинг функцияларини аниқлаш мақсадида таҳлил қилиш керак бўлди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.
Узоқ вақт давомида ДНК молекуласининг катта қисмида ҳеч қандай функция йўқ, деб ҳисоблаб келинган. Бу борадаги илк тадқиқотлар 2003 йилда бошланди, ҳамда ўшанда мутахассислар эътибори оқсиллар ишлаб чиқаришга масъул бўлган 2 фоиз геномга қаратилди, холос. Шундан сўнг услуб қайта кўриб чиқилди ва олимлар инсон ДНКсининг бурама чизиғини чуқур ўргана бошлашди. Бироқ сайёранинг турли давлатларидан бўлган тахминан 400 эксперт “ДНК унсурларининг энциклопедияси”ни яратиш устида ишлашди. Ишлар давомида аниқланишича, ДНКнинг аввал номаълум бўлган қисми ўзига хос “ҳужайралар учун йўриқнома”га жавоб берган, улар оқсил-кимёвий бирикмалар ва уларнинг синтезланишига ихтисослашган. Айни дамга қадар мутахассислар ДНКнинг 80 фоиздан ортиғини ўрганиб чиқишди ва олинган маълумотлар асосида инсон генлар харитасини тузиб чиқишди.
Бундай кенг кўламли иш натижалари қатор илмий журналларда эълон қилинди, ишнинг ўзи эса бир-бири билан боғланган 30 та материални қамраб олади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин