“Маза қилиб реклама кўраётган эдим, кино бошланиб қолса денг”. Бу ҳангома барчамизга яқиндан таниш. Кулги ортидаги пичинг нимага қаратилганини ҳам ҳаммамиз жуда яхши тушунамиз. Ҳа, ўзбек телеканалларида нима кўп? Кинодан кўра, реклама кўп. Алам қиладиган томони, бирор кинонинг ёки сериалнинг энг қизиқ жойи келганда “Маселька” ёки “Чокотелла” рекламаси бошланиб қолади. Шу вақт пультни олиб, чунонам телевизорга қарата улоқтиргингиз келадию, беайб телевизорга раҳм қиласиз. Аёллар-ку бу борада анча босиқ. Аммо эркаклар... Бу реклама қурмағурлар қанча кишининг асабини “эговлаб” келмоқда.
Бу борада уларни айблаб бўлмайди. Аммо реклама берувчилар ва телеканал ижодкорларини-чи?
1998 йил 25 декабрида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги қонунининг 17-моддасида шундай дейилган: “Телерадиоташкилотлар учун рекламага ажратилган кўрсатув вақти кўрсатувнинг ҳар бир соатига 10 фоиздан ошиб кетмаслиги керак. Бу талаб кўрсатувнинг ихтисослаштирилган рекламавий каналларига татбиқ этилмайди.
45 минутдан ортиқ давом этадиган концерт-томоша ва спорт дастурлари, кино- ва телефильмлар реклама учун тўлиқ 45 минутлик вақт оралиғида кўпи билан бир марта узиб қўйилиши мумкин. Реклама бу кўрсатувларнинг бошланиши олдидан ва (ёки) улар тугаганидан сўнг жойлаштирилиши ҳам мумкин...”.
Телеканалларимизда намойиш этиладиган сериаллар 30-45 дақиқа, кинолар эса ундан ҳам кўп давом этади. Хўш, тақдим этилган қонун моддасига асосан бу ҳолатга қанчалик риоя қилиняпти?
Минг афсуски, баъзан 30 дақиқалик сериал ёки кинога бир эмас, икки-уч маротаба реклама “тиқиштирилганига” гувоҳ бўламиз. Тўғри, телевидение реклама ҳисобидан даромад кўради. Аммо, қонун-чи? Бу қонун томошабиннинг ҳуқуқини ҳам белгилайди. Шундай экан, томошабиннинг ҳуқуқи-чи?
Биз муаммога биргина кино мисолида назар солдик, холос.
Манба: Qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?