Тарвуз нафақат чанқоқбосди полиз экини, балки саломатлик учун ўта шифобахш бўлган дармондори ҳамдир. Айниқса, тарвузнинг қип-қизил мағзи кўпгина фойдали хусусиятларга эга. Демак, бугун сизга тарвузнинг ана шу хусусиятлари ҳақида маълумот бермоқчимиз.
ШАРБАТИ БЎҒИМЛАРДАГИ ОҒРИҚНИ ҚОЛДИРАДИ
Тарвуз аминокислоталар оиласига кирувчи, бўғимлардаги оғриқни қолдирувчи L-цитруллин моддасига бойлиги билан бошқа полиз экинларидан ажралиб туради. Худди ана шу сабаб тарвуз спортчилар учун ҳам фойдали.
Агар сиз жисмоний чиниқишни мақсад қилиб, спорт билан шуғулланаётган бўлсангиз, бўғимларингизда аччиқ оғриқлар кузатилиши табиий. Ана шу оғриқни қолдириш учун эса машғулотлардан олдин бир пиёла тарвуз шарбатини ичинг. Бу ҳам оғриқни қолдиради, ҳам чанқоқни босади.
ТАРКИБИДА ҚАНД МОДДАСИ СЕРОБ!
Пишиб етилган тарвуз 5 фоиздан 13 фоизгача енгил ҳазм бўлувчи қанд моддаларига эга. Тарвузнинг пишиб етилиши давомида мағзида фруктоза ва глюкоза моддалари ажралади. Сахароза моддаси тарвуз палагидан узилгандан сўнг пайдо бўлади. Шу сабабли қандли диабети бор кишиларга янги узилган тарвузни оз-оз миқдорда истеъмол қилиш тавсия этилади. Чунки тарвуз қачон палакдан узилганини аниқлаш қийин.
УРУҒИ ШАМОЛЛАШНИ ОЛАДИ
Тарвуз уруғи шамоллашнинг олдини олиш хосиятига эга. Айниқса, ҳарорат кўтарилишидан азият чекаётган беморга 1 стакан чақилган тарвуз уруғидан тайёрланган дамламани докадан сиздириб берсангиз, унинг ички ва ташқи ҳарорати ўша заҳотиёқ пасаяди.
Шунинг билан бирга, қуритилган тарвуз уруғини тез-тез еб турсангиз, у тери ҳолатини яхшилайди, негаки унинг таркибида темир, рух, оқсил ва бириктирувчи тўқималар бор.
Тарвузнинг таркиби деярли сувдан иборат, яъни унда жами 91 фоиз сув мавжуд. Шу сабабдан ҳам тарвуз энг кам калорияли полиз маҳсулотларидан биридир.
Тарвузнинг 100 грамида атиги 38 калория бор.
ОРГАНИЗМДАН ХИЛТЛАРНИ ЧИҚАРИБ ЮБОРАДИ
Тарвуз инсонда ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди, юрак-қон томир системаси фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади, жигар ва буйракларни тозалайди, шунингдек, организмдан холестерин моддасини чиқариб юборишга замин ҳозирлайди. Шунинг учун организмида мунтазам тош ҳосил бўлувчи кишиларга тарвуз истеъмол қилиш тавсия этилади.
Кунига 2-3 кг тарвуз истеъмол қилиш организмни барча хилтлардан осонгина халос этади.
КЎЗ ВА МИЯ УЧУН ФОЙДАЛИ
Тарвуз истеъмол қилиш кўриш ва ақлий қобилиятни яхшилайди. Олимлар ўтказган тадқиқотлари натижасида шундай хулосага келишди. Бу тадқиқотлар тарвузнинг мағзи А ва В6 витаминларига бойлигини кўрсатди. А витамини кўриш қобилиятини яхшилайди, В6 витамини эса хотирани мустаҳкамлаб, фикрлаш қобилияти тезлигини оширади.
Тарвуз организмни ультрабинафша нурлардан ҳимоя қилади. Шунингдек, тарвуздаги ликопин деб аталувчи модда кучли антиоксидант хоссаларга эга бўлганидан қуёш нурларининг инсонга аёвсиз салбий таъсирига қаршилик кўрсата олади.
БИЛАСИЗМИ?
Тарвуз организм учун энг хавфсиз маҳсулот саналади. Тарвузнинг қалин пўстлоғи мева ичига атмосферадан турли зарарли моддаларнинг киришига қаршилик қилади. Лекин, айниқса, кейинги йилларда тарвузнинг нитрат моддалар ёрдамида етиштирилган ҳосили кўпайди. Бу эса саломатлик учун хавфли. Аммо сиз хавотир олманг, чунки тарвузнинг қандай етиштирилганини текшириш жуда осон.
Бунинг учун тарвуздан бир бўлак кесиб, сувга солинг. Агар 1-1,5 соат ўтгач, сув лойқаланганга ўхшаш тус олса, бу тарвуз зарарли дориларсиз етиштирилган ва уни ейиш мумкин. Агар сувнинг ранги ялтироқ тиниқ қизғиш, қизил ёки қўнғир тус олса, бундай тарвузни тановул қилманг, чунки у энди дармондори эмас, заҳарнинг ўзгинасидир.
Зулфизар ИСОҚОВА тайёрлади.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди