Сув ҳаёт манбаи – усиз тириклик йўқ. Аммо қандай сувни истеъмол қилиш кераклиги ҳақида гап борганда, бироз истисно юзага келади. Чунки ҳар қандай маҳсулотни истеъмол қилиш ёки уни яратишда меъёрга амал қилинмаса, бу шубҳасиз, тирик жон учун заҳарга айланади. Масалан, қадоқдаги газланган ичимлик сувлари.
Организмга салбий таъсир кўрсатади!
2007 йилда «Британия озиқ-овқат маҳсулотларини назорат қилиш комиссия»си томонидан 6 турдаги озиқ-овқат бўёқларидан фойдаланиш тақиқланди. Британия Southampton University олимларининг хулосаларига кўра, бу моддалар болалар организмига салбий таъсир кўрсатади.
Хулосалар шу қадар жиддий эдики, комиссия бу ранг берувчи моддаларни ишлатишни барча ЕС (Европа стандарт)лари учун тақиқлади. Кўпинча бундай маъмурий чораларни амалга ошириш учун бир неча ойлар, баъзан бир неча йиллар керак бўлади. Аммо бу хабарни эшитган Британиядаги озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ЕСнинг хулосасини ҳам кутмасдан, бу моддаларни ишлатишдан бош тортишган.
Тиббий хулоса
Бўёқ ва консервантлар иммунитетга салбий таъсир кўрсатади, табиий ичак микрофлорасини бузади. Бу каби ўзгаришлар онкологик хасталиклар ва қон-томир патологиясига олиб келади. Моддалар алмашинуви бузилади ва жигар фаолиятига қаттиқ зарар етказади.
АҚШ, Буюк Британия, Германия ва бошқа мамлакатларнинг озиқ-овқатни назорат қилиш агентликлари газланган сувларда саломатлик учун хавфли саналган заҳарли бензол борлигини аниқлашган. Бензол лейкоз, лифом каби қон касалликларини келтириб чиқаради.
Газланган ичимликларни кўп миқдорда ва мунтазам ичиб юрувчи кишилар, айниқса, ёш болаларнинг саломатлиги учун бу – катта хатардир. Мутахассисларнинг фикрича, бундай ичимликлар ёш тананинг суяк тўқималарининг мўртлашишига олиб келади, ошқозон-ичак, овқат ҳазм қилиш ва асаб тизимига ҳам зарар етказади.
Даҳшатли сир
Ичимликлардаги аскорбин кислотаси ва сунъий шакар билан бирга юрадиган бензол илк марта 1990 йилда АҚШ мутахассислари томонидан кашф этилган. Бу ва бошқа шу тоифадаги моддалар шакар ўрнини босувчилар бўлиб, кўп истеъмол қилиш натижасида мияда ўсимтанинг пайдо бўлишига ҳамда кўриш қобилиятининг сусайишига олиб келиши мумкин. Бу мудҳиш моддалар сақичлар, газланган сув, айниқса, хориждан келтириладиган салқин ичимликларда учрайди.
Ўзимизникидан қўймасин!
Ҳар қандай замонавий модификациядаги озиқ-овқат маҳсулотлари нафақат ёш организмга, балки катталарнинг ҳам соғлигига жиддий хавф солади. Хўш, бунинг олдини олиш учун қандай йўл тутиш керак? Уларни истеъмол қилмасликнинг иложи борми? Балки харид қилаётган маҳсулотларимизнинг қадоқ қоғозига нималар ёзилганлигига жиддий эътибор қаратиш ёки хориждан турли йўллар билан кириб келаётган ичимликлар эмас, кўз олдимизда, ўз юртимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни кўпроқ сотиб олиш лозимдир.
Ҳозирда республикамиздаги яхна ичимликлар ишлаб чиқариш бўйича самарали фаолият олиб борилмоқда. Ана шу ичимликлар нафақат ички бозорда, балки хорижда ҳам ўз ўрнини топишга улгурган, ўз харидорларига эга. Шунинг-дек, юртимизда маъданларга бой ер ости сув манбаалари кўп. Бугунга келиб бундай шифобахш сувларни қадоқлаб аҳолига етказиш ҳам изчил ривожланмоқда.
Эътибор беринг!
Сув шунчаки чанқоқни босиш воситаси эмас, балки дармон келтирувчи ичимлик эканини ҳам унутмаслик керак. Шу боис қадоқланган сув харид қилаётганда, унинг таркибига эътибор қилинг ва албатта, фойдали микроэлементлар мавжуд бўлган ичимлик сувини танланг. Ана шунда сувнинг ҳақиқатан ҳам дармон келтирувчи хосиятини англайсиз.
УМИДА тайёрлади.
Манба: mulohaza.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди