Абдулла Қодирий — ўзбек мумтоз романчилигига асос солган атоқли ёзувчи. Унинг айниқса, “Ўткан кунлар”, “Меҳробдан чаён” асарлари бир қанча тилларга таржима қилинган.
Хусусан, ўтган асрнинг ўттизинчи йилларида “Ўткан кунлар”ни Садриддин Айний тавсияси билан тожикистонлик ижодкор Абдусалом Деҳотий ҳам қанча машаққату изтироблар билан ўз тилига ўгирган. Сабаби, бу даврда асар муаллифи “халқ душмани”га чиқарилиб, айбсиз қораланган.
1937 йилнинг долғали кунларида таржимон дўсти билан телефон орқали гаплашиб, мудхиш хабар эшитади. Маълум бўлишича, “Ўткан кунлар”ни уйида сақлаганни ҳам сўроққа тутишиб, жазолашаётган экан. Шу боис, таржимоннинг хавотири ортиб, ҳаловати йўқолади. Қўлёзмани яширган жойидан олиб, ёқиб юборади.
Роман кейинчалик Истад Қосимзода томонидан тожикчалаштирилган. 2002 йили Абдулла Қодирийнинг 110 йиллиги муносабати билан Душанбенинг “Ирфон” нашриёти асарни чоп этди. Эътиборлиси, мазкур китобнинг қайта нашри 2016 йили Тошкентда “Янги аср авлоди” нашриёти томонидан “Рўзгори мози” номи билан ўқувчилар қўлига етиб борди.
Бу тожик китобхонлари учун ўзбек халқининг азалий урф-одатлари, қадриятлари билан яқиндан танишиш имконини берди.
Муҳаммад ШОДИЙ.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?