
ЖЧ–2026 саралаш босқичининг Жанубий Америка қитъаси бўйича энг яхши тўпурарларининг рўйхати эълон қилинди. Аргентиналик футболчи Лионел Месси 12 та ўйинда 8 та гол билан етакчилик қилмоқда ва терма жамоасининг ҳужумдаги асосий кучи сифатида ажралиб турибди.
Иккинчи ўринда Колумбия терма жамоаси ҳужумчиси Луис Диаз ва Боливия вакили Фернандо Терcерос турибди. Ҳар икки футболчи мос равишда 17 ва 12 та учрашувда 7 тадан гол урган. Бу натижалар уларнинг терма жамоалардаги самарадорлигини яна бир бор тасдиқлайди.
Кейинги ўринларда Эквадор терма жамоаси футболчиси Эннер Валенcиа ва Венесуэла ҳужумчиси Саломон Рондон қайд этилган. Уларнинг ҳар бири мос равишда 6 тадан гол урган ва жамоанинг ЖЧ–2026 йўлидаги имкониятларига муҳим ҳисса қўшмоқда.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Жанубий Америка саралашида рақобат юқори даражада давом этмоқда. Етакчи тўпурарларнинг ҳар бир голи терма жамоаларнинг йўналиши ва саралашдаги имкониятларига бевосита таъсир қилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.