
АҚШда ёз мавсумида амалга оширилган навбатдаги ядровий синов ҳақида маълумот беришди. Бу борадаги расмий ахборот Энергетика вазирлиги таркибида фаолият юритувчи Sandia лабораторияси томонидан эълон қилинди.
Маълумотга кўра, F-35 туркумига мансуб замонавий қирувчи самолёт Невада штатида жойлашган Тонопа полигонида жанговар зарядга эга бўлмаган B61-12 турдаги ядровий бомбаларни ташлаб кўрган. Ушбу машқлар 19–21 август кунлари амалга оширилган бўлиб, уларнинг мақсади – АҚШ ядровий арсеналининг ишончлилигини текшириш ва учувчиларнинг малакасини оширишдан иборат бўлгани айтилмоқда.
Такидланишича, бу моделдаги B61-12 бомбаларининг хизмат муддати 2024 йилда яна 20 йилга узайтирилган эди. Бу эса Вашингтоннинг ядровий дастурни узоқ муддатли стратегик йўналиш сифатида сақлаб қолишига ишора қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.