date

Грузия - Испания ўйини бўйича башорат

Грузия - Испания ўйини бўйича башорат
2026 йилги Жаҳон чемпионатига саралаш босқичи доирасида Испания терма жамоаси сафарда Грузия терма жамоаси билан беллашади. Мазкур ўйин юзасидан футбол эксперти Александр Мостовой ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Испания Европанинг энг яхши жамоаларидан бири ҳисобланади, у ерда ҳар доим юқори даражадаги ўйин ва маҳорат мавжуд. Испания айнан шу "класс" ва маҳорати билан ғалаба қозониши керак. Улар ишончли ғалаба қозониши лозим", - дея "Ставка ТВ" Мостовойнинг сўзларини келтиради.

Грузия ва Испания терма жамоалари ўртасидаги ўйин бугун, 15 ноябрь куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 22:00 га белгиланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Грузия - Испания ўйини бўйича башорат