Ҳафта бошида қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзгидромет 17–20 ноябрь кунлари учун батафсил об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Мамлакатнинг кўпчилик ҳудудларида ҳафта боши нисбатан сокин, енгил шамолли ва ёғингарчиликсиз ўтишини кутмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида осмон ўзгарувчан бўлиб, ҳеч қандай ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқ томондан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2–7 даража илиқ, 20 ноябрда 0–5 даражагача тушиши мумкин. Кундузи эса 17 ноябрда 17–22 даража илиқ бўлади, кейинги кунларда 10–15 даражагача пасаяди.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво шу кунларда ҳам ўзгарувчан ва қурғоқ бўлиб қолади. Ҳарорат кечаси 4–9 даража илиқ, кундузи 17–22 даража атрофида сақланади. 19–20 ноябр кунлари эса кичик пасайиш кутилади.
Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззаҳ ҳудудларида ҳам об-ҳаво тинч: ёғингарчилик рўй бермайди, шамол шарқдан енгилгина эсади. Кечаси 4–9 даража илиқ, кундузи 17–22 даража илиқ, ҳафта ўртасида эса 13–18 даражага тушади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида асосан илиқ об-ҳаво ҳукмрон. Кундуз куни 19–24 даража илиқ бўлиб, 19–20 ноябрда 14–19 даражагача пасаяди.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилади: ёғингарчилик кутилиб турилмайди. Кечаси 2–7 даража илиқ, кундузи 15–20 даража илиқ бўлиб, ҳафта давомида 12–18 даража атрофига тушади.
Тоғли ҳудудларда асосан ёғингарчиликсиз кун кутилмокда, фaqат 19 ноябрда айрим минтақаларда ёмғир ёки қор эҳтимоли бор. Кечаси 2–7 даража илиқ, кундузи 12–17 даража илиқ бўлиб, 19–20 ноябрда бироз совуқлашиб, 8–13 даража илиқ бўлиши кутилаяпти.






























Изоҳлар 0
…