date

Европа саралаши: Ҳааланд рекорд натижа билан пешқадам

Европа саралаши: Ҳааланд рекорд натижа билан пешқадам
ЖЧ–2026 саралаш босқичининг Европа қитъаси бўйича энг яхши тўпурарлари маълум бўлди. Норвегия ҳужумчиси Эрлинг Ҳааланд рўйхатда биринчи ўринни эгаллади. У 7 та ўйинда 14 та гол уриб, саралашнинг энг самарали футболчисига айланди.

Иккинчи ўрин Нидерландия терма жамоаси вакили Мемфис Депайга тегишли. У 6 та учрашувда 7 та гол киритган. Депай жамоанинг ҳужумдаги асосий кучи бўлиб қолаётгани яна бир бор тасдиқланди.

Кейинги ўринларда Испания терма жамоаси футболчиси Микел Мерино, Белгия юлдузи Кевин Де Бруйне ва Англия ҳужумчиси Гарри Кейн қайд этилган. Уларнинг ҳар бири 6 тадан гол урган. Айниқса, Меринонинг бу натижага 4 та ўйинда эришгани эътиборга молик.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Европа саралашида рақобат юқори даражада кетмоқда. Етакчи тўпурарлардан ҳар бир гол терма жамоаларнинг ЖЧ–2026 йўлидаги имкониятига катта таъсир кўрсатмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Европа саралаши: Ҳааланд рекорд натижа билан пешқадам