Тошкентдаги тўйхоналар гарчи зарарига ишламасада, ҳозирданоқ ихчам тўйлар ўтказиш орқали даромадларига путур етказмасликнинг йўлини ўйлаб топмоқда, деб хабар берди Ҳордиқ нашри.
Ўзбекистон Президентининг тўйларни ихчамлаштириш борасида билдирган фикрларини инобатга олган ҳолда, Шерзод Абдуллаев исмли йигит ҳали бу борада расмий ҳужжат чиқмасидан туриб, ихчам тўй ўтказишга қарор қилди.
«Мен 100—150 меҳмонга мўлжалланган ихчам тўйни ўтказишга қарор қилдим. Дастлабки ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун бешта тўйхонага бордим, бироқ уларнинг айтишича, қанча одам кам бўлса, шунча қимматга тушар экан. 150 кишига жой айтсам ҳам ёки 300 кишига айтсам ҳам — фарқи йўқ, умумий сарф-харажат шундайлигича қоларкан», — дейди Шерзод Абдуллаев.
Унинг таъкидлашича, аввалига тўйхона маъмури ҳар бир одам учун 80—100 минг сўмдан тўғри келишини айтган. Бироқ куёв бўлмиш тўй маросимига 150 кишини таклиф этмоқчилигини айтганида, у киши бошига тушадиган маблағ икки баробарга ошишини сўзлаган. Унинг қайд этишича, камчиликка зиёфат уюштириш уларга фойда келтирмайди.
«Новости Узбекистана» мухбири ушбу масала юзасидан Давлар рақобат қўмитасининг реклама фаолиятини назорат қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси раҳбари Дилшод Азимовга мурожаат қилди.
«Тўғри, айни вақтда Сенат тўйларнинг ўтказилишини тартибга солиш борасида тегишли қарорни ишлаб чиқмоқда. Бугунги кунда бизда ресторанларда киши бошига тўғри келадиган сарф-харажатларнинг тахминий қиймати мавжуд. Биз Сенат қарори нархларнинг ошиб кетишига таъсир қилмаслигини таъминлаш учун барча саъй-ҳаракатларимизни амалга оширамиз. Мунтазам мониторинг қилиб борамиз. Сунъий равишда нархлар оширилса, ушбу кафе ёки ресторан рўйхатдан ўтган ҳокимликка тегишли фармойишни юборамиз», — дейди Дилшод Азимов.
Шунингдек, Давлат рақобат қўмитаси вакилининг таъкидлашича, улар Facebook ижтимоий тармоғидаги машҳур ўзбек сегментларида пайдо бўладиган постларни мунтазам кузатиб боради. Аммо бу каби ҳолатларда у фуқаролардан 1082 қисқа рақамлари орқали монополияга қарши курашиш органларига ёки 1091 рақами орқали Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш федерациясига мурожаат қилишни сўради.
«Бир нарсага эътибор қаратишингизни сўрайман — бизда ҳамма нархлар ҳам назорат қилинмайди. Амалдаги қонунчиликка кўра, тадбиркор айрим товар ва хизматларига эркин равишда нарх қўя олади. Аммо кимдир ‘Кеча акамнинг тўйи бўлди ва у ҳар бир одам учун 50 минг сўмдан тўлади. Бугун эса нархлар икки ёки уч баробар ошириб юборилган’, — деб мурожаат қилса, биз албатта, бу билан шуғулланамиз», — дейди Азимов. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин