date

Доналд Трамп Шавкат Мирзиёевни “юксак ҳурматли давлат раҳбари” деб атади




Доналд Трамп Шавкат Мирзиёевни “юксак ҳурматли давлат раҳбари” деб атади

АҚШ президенти Доналд Трамп Ўзбекистон билан йирик савдо-иқтисодий битим имзоланганини эълон қилди. Трамп бу ҳақида ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, келгуси уч йил ичида Ўзбекистон АҚШнинг муҳим тармоқларига — хусусан, фойдали қазилмалар, авиация, автомобил бутловчи қисмлари, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, энергетика, кимё ва ахборот технологиялари соҳаларига қарийб 35 миллиард доллар миқдорида сармоя киритади. Шунингдек, кейинги ўн йил давомида бу кўрсаткич 100 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда.

Трамп ўз баёнотида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни “юксак ҳурматли давлат раҳбари” деб атаб, унга миннатдорлик билдирди. У икки мамлакат ўртасидаги узоқ муддатли ва самарали ҳамкорликни интизорлик билан кутаётганини таъкидлади.

Мазкур келишув Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларнинг янги босқичини бошлаб бериши кутилмоқда.




Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Доналд Трамп Шавкат Мирзиёевни “юксак ҳурматли давлат раҳбари” деб атади