
"Даннинг Крюгер эффекти" бу - аҳмоқлар аҳмоқ бўлганликлари учун ўз аҳмоқлигини англаб етмаслиги билан боғлиқ эффектдир.
Маълумки, сиёсий тизимнинг барқарорлиги йўл қўйилган хатоларга эмас, балки хатога бўлган муносабат (реакция) га боғлиқ. Чунки иш бор жойда хато бор. Хато қилмаслик кафолатланмаган.
- Юксак интеллект ва профессионал малака эгалари хатосини қисқа муддатларда тан олади. Бу вазият улар учун вакцина вазифасини бажаради.
- Аҳмоқлар, яъни интеллектуаллик даражаси нолга тенг инсонлар хатосини тан олишга қодир бўлмайдилар.
Хатони тан олиш учун, инсонга кибрни енгиш, таҳлил, атрофдагиларга ҳурмат, вазиятга тўғри баҳо бериш каби ноёб ҳусусиятларнинг комбинацияси талаб этилади. Аҳмоқлар эса "бир ҳужайрали" бўлганликлари учун тизимли ва комбинацион фикрлай олишмайди.
Даннинг Крюгер синдроми бор шахс ҳокимиятга келса (ўринбосар назарда тутилаяпди) бу синдром белгилари халқда намоён бўла бошлайди, яъни масса унинг фикрини такрорлашга ўтиб кетади.
Ҳамид Содиқ
Манба: Azon.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар