16:30 / 03.08.2019
3 620

Ўзбекистонда қуёнчилик маркази ташкил этилади

Ўзбекистонда қуёнчилик маркази ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Республикада қуёнчилик соҳасидаги илмий фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банкининг Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси тизимидаги Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти ҳузурида Қуёнчилик селекцияси ва генетика марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Марказнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:
- қуёнчилик соҳасида селекция-наслчилик ишларини такомиллаштириш ва рақобатбардош маҳаллий технологиялар яратиш, сунъий уруғлантириш ишларини ривожлантиришга йўналтирилган илмий тадқиқотларни бажариш;
- фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар асосида қуёнчилик тармоғида инновацион технологиялар ва илғор конструкторлик намуналарини амалиётга жорий этиш;
- қуёнларнинг сермаҳсул зотлари ва дурагайларини кўпайтириш бўйича ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган селекция-наслчилик концепциясини ва тармоқ дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
- қуёнларнинг маҳаллий зотларини такомиллаштириш ва наслини яхшилаш бўйича селекцион ва генетик илмий тадқиқотларни ўтказиш ҳамда қуёнчилик тармоғини келгусида ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
- соҳага илғор хорижий тажрибалар, илмий, инновацион ишланмаларни жорий қилиш ҳамда генетик тадқиқотлар ўтказиш бўйича хорижий давлатларнинг илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатиш;
- таълим, фан ва ишлаб чиқаришни тизимли асосда узвий интеграциялашни, қуёнчилик тармоғининг юқори малакали соҳа мутахассисларига бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги Қуёнчилик селекцияси ва генетика маркази ходимларининг умумий чекланган сони 16 нафар бўлган тузилмаси тасдиқланди.

Белгиланишича:
  • Марказ директори Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти директори томонидан лавозимига тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади;
  • Марказ фаолияти билан боғлиқ харажатлар дастлабки икки йил давомида “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки маблағлари ҳисобидан қопланади.

Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгиланди:
- Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан давлат илмий-техник дастурларини амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар;
- шартномавий асосда фаолият соҳаси бўйича ишлар бажаришдан ва хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
- халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари ва кредитлари;
- жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;
- қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Марказ Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Шалола МФЙ, ЎзЧИТИ кўчасида жойлашган Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда қуёнчилик маркази ташкил этилади