date

Жон Стоунз: "Реал" билан ўйинда ўзимизни тиклаймиз

Жон Стоунз: "Реал" билан ўйинда ўзимизни тиклаймиз
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Жон Стоунз Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг келаётган турида Мадриднинг "Реал" жамоасига қарши учрашувдан нималар кутаётгани ҳақида гапирди. "Шаҳарликлар" жамоаси сешанба куни ўз майдонида "Байер"га қарши ўйинда муваффақиятсизликка учраб, 0:2 ҳисобига мағлуб бўлди.

Иккита ҳафта ўтиб, 10 декабрь куни Пеп Гвардиола шогирдлари "қаймоқранглилар" майдонида сафар ўйинини ўтказади. "Бугунги мағлубиятдан сўнг пайдо бўлган мотивацияни ҳисобга олган ҳолда, бу биз учун ҳаммасини тўғрилаш учун ажойиб имкониятдир.

Бу осон бўлмайди, лекин биз қийин вазифаларни ёқтирамиз. Бизнинг ҳар биримиз жамоавий ва индивидуал даражада қийинчиликларга дуч келганмиз – барчаси уларга қандай жавоб беришингизга боғлиқ.

Умид қиламанки, яхши ўйин кўрсатамиз ва ўзимизни тиклаймиз", – деди Стоунз УЕФА матбуот хизматига берган интервьюсида.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жон Стоунз: "Реал" билан ўйинда ўзимизни тиклаймиз