08:58 / 04.12.2019
10 361

Мактаб формасига қаттиқ амал қиладиган мамлакатлар ҳақида...

Мактаб формасига қаттиқ амал қиладиган мамлакатлар ҳақида...
Ҳар бир ёш авлод мактаб даргоҳига қадам қўяр экан, у ерда турфа хил қонун-қоидаларга бўйсунишга ҳаракат қилади. Шулардан энг кўп учрайдигани бу - жорий қилинган форма масаласидир. XVI асрда Англиянинг Лондон шаҳрида жойлашган Христиан Касалхоналар мактаби 1515 йилда биринчи марта мактаб формасини ўз талабалари учун ишлаб чиққан. Дунёнинг кўпгина мамлакатларида қатъий мактаб формалари жорий қилинган. Шулардан бир нечтасини эътиборингизга ҳавола этамиз:
1. Япония - Сеифуку - япон ўқувчилари киядиган мактаб формаси ҳисобланади. Японларнинг ушбу турдаги формаси бутун дунё бўйлаб шуҳрат қозонган. Кийим денгизчилар услубидаги ёқа ва елкали юбка билан блузкадан иборат. Энг кенг тарқалган ранглар - кўк, оқ, кулранг, оч яшил ва қора.

2. Бирлашган Қироллик - Англияда ҳозиргача амалда бўлган биринчи форма кўк рангда эди, чунки кўк энг арзон бўёқ бўлиб, талабаларда камтарлик руҳини уйғотиши керак эди. Бироқ бугунги кунда Буюк Британиядаги ҳар бир мактаб ўз кийимлари ва эмблемаларига эга. Кийиниш коди қоидалари жуда қаттиқ, ҳатто ўғил болаларга шортиклар кийишга рухсат берилмайди.

3. Австралия - Австралиядаги жорий қилинган форма британияликларникига жуда ўхшаш. Бироқ иссиқ иқлим туфайли, улар янада очиқ ва енгил, баъзи жойларда ўқувчилар қуёшдан ҳимоя қилиш учун шляпа кийишлари керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мактаб формасига қаттиқ амал қиладиган мамлакатлар ҳақида...