
Жума куни Испания терма жамоасининг ноябрь йиғини учун таркиби эълон қилинди. Бош мураббий Луис де ла Фуэнте қуйидаги футболчиларни рўйхатга киритди: Симон, Райя, Ремиро – Лапорт, Вивиан, Грималдо, Льоренте, Кукурелья, Кубарси, Ҳойсен, Порро – Руиз, Субименди, Мерино, Алеш Гарсия, Барриос, Баэна, Форнальс – Оярсабаль, Пино, Ольмо, Фермин Лопес, Ямал, Торрес, Агехова, Иглесиас.
Рўйхатда "Барселона" клуби вингери Ламин Ямал ҳам бор. У аввалги терма жамоа йиғинини чов соҳасидаги муаммо сабаб ўтказиб юборган эди.
Испания терма жамоасининг олдида 2026-йил Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Грузия (15-ноябрь) ва Туркия (18-ноябрь) билан ўйинлар бор.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар