Адабиётнинг физика ёки кимёдан фарқли ўлароқ, амалий фойдаси йўқ, шунинг учун китоб ўқиш оддий ҳаётда керак бўлмайди деган нотўғри қараш нафақат мактаб ўқувчилари, балки катталар орасида ҳам кенг тарқалган.
Аммо “Pediatrics” журнали саҳифаларида пайдо бўлган тадқиқот натижалари бунинг аксини исботлади.
Қайд этилишича, адабиёт уйқу бузилишининг самарали давоси бўлиб, қоғозли китоблар бу борада, айниқса фойдалидир.
Шунингдек, мутолаа кексаликда аниқ фикрлаш қобилиятини сақлаб қолишга ёрдам беради. АҚШда 80-97 ёшдаги 300 та кекса одамлар орасида ўтказилган тажриба шуни кўрсатдики, умри давомида мутолаага алоҳида эътибор қаратганларда ёш ўтганда ҳам ақлий қобилиятлар анча яхши эканлиги кузатилган. Бундан ташқари, бундай инсонлар икки ярим баравар камроқ Алцгеймер касаллиги қурбонига айланишган.
Бундан ташқари, мутолаа асаб тизимини тинчлантиришга ёрдам беради ва ҳатто овқат ҳазм қилиш жараёнини ҳам яхшилайди. Буни нейрофизиолог Дэвид Льюис ва Тулуза университети ходимлари томонидан олиб борилган илмий изланишлар натижалари исботлайди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Эркакларнинг коронавирусдан ўлим даражаси аёлларга нисбатан 2,5 баравар юқори эканлиги аниқланди

Карантин даври кимларда оғир кечади?

Шоколаднинг яна бир фойдали жиҳати аниқланди

Мактабда дарснинг бир соат кеч бошланиши фанларни яхшироқ ўзлаштиришга ёрдам берди

Қовун — чанқоқни босади, асабларни тинчлантиради

Наҳорда ичилган бир пиёла сувнинг фойдаси...