
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши штаб аъзоси Наргиза Нуруллаева иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда қатор саволларга жавоб берилди.
- Коронавирус инфекцияни олдини олиш мақсадида иммунитетни оширувчи дори воситаларни қабул қилса бўладими? Ва қайси дориларни ичиш мумкин?
- Коронавирусга қарши иммунитетни оширувчи дори воситалар йўқ.
Лекин соғлом турмуш қоидаларига риоя қилган ҳолда иммунитетни мустаҳкамлаш мумкин.
- Хусусий клиникаларда тест нархлари бирор ташкилот томонидан назорат қилинадими ёки улар ўзлари хоҳлаган нархда тест текшируви ўтказишлари мумкинми?
- Хусусий клиникалар олиб келадиган тестларни ўзлари сотиб олади ва шундан келиб чикиб нархларни ўзлари белгилайди.
- Коронавирусга чалинганда кўпрок сув ичиш тўғрисида маслаҳат беришяпди. Сув иссиқ ҳолда ичилиши керакми ёки илиқ бўлиши керакми?
Коронавирусга чалинган беморлар 30-37 даража атрофида суюқликларни ичиши мумкин. Лекин беморда иситма 38 даража ва ундан юқори бўладиган бўлса иссиқ ичимлик ва суюқликларни ичиш мумкин эмас. Овкатлар иссиқлиги ҳам 37-40 даража бўлиши керак.
- Коронавирус билан касалланганда буйрак билан боғлиқ муаммолар ҳам юзага чиқиши мумкинми?
- Коронавирус инфекция фонида сурункали буйрак касалликлари авж олиши мумкин.
COVID-19 инфекцияси оғир кечишида буйрак шикастланиши кузатилади. Бундан ташқари ўта юқори хавф тоифасидаги беморлар - беморлар – бу диалез муолажа олувчилар.
Буйрак патологияси билан боғлиқ муаммолларни олдини олиш мақсадида шифокор томонидан шунга тегишли лаборатор кўрсаткичлар назорат қилинади: мисол умумий пешоб таҳлили, креатинин миқдори, коптокчалар фильтрацияси ва ҳоказо. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар