22:30 / 17.12.2020
2 509

Янги Фуқаролик кодексда тижорат ташкилотлари бўйича қандай ўзгаришлар ва уларни амалга оширилиши кутилмоқда?

Янги Фуқаролик кодексда тижорат ташкилотлари бўйича қандай ўзгаришлар ва уларни амалга оширилиши кутилмоқда?
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти томонидан Президентнинг 2019 йил 5 апрелдаги фармойиши билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш концепсияси” асосида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилди. Лойиҳага тижорат ташкилотлари билан боғлиқ янги нормалар киритилди.
Тижорат ташкилотлари бўйича киритилаётган ўзгартиришлар корпоратив шартнома, оммавий ва оммавий бўлмаган жамиятлар ва оммавий акциядорлик жамиятларининг хусусиятларига оид янги нормалар ишлаб чиқилди.

Юқорида қайд этилган Концепциясининг III-бўлими 4-бандида корпоратив муносабатларни фуқаролик кодексининг тартибга солиш предмети доирасига киритиш, жумладан, оммавий акциядорлик жамиятлари фаолиятининг ўзига хосликларини белгиланган. Шунингдек, ушбу Концепциянинг II-бўлими 5-бандида юридик шахсларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларини оптималлаштириш, бир-бирига ўхшаш, шунингдек бозор муносабатларида оммалашмаган ташкилий-ҳуқуқий шаклларни тугатиш назарда тутилган.

Шу вақтга қадар, Фуқаролик ҳуқуқининг энг муаммоли масалаларидан бири бу корпоратив шартномаларни тартибга солиш масаласи ҳисобланиб келмоқда. Шу билан бирга, Фуқаролик қонунчилигини халқаро стандартларга мослаштириш ва таъсир кўрсатиши учун корпоратив шартномани тузиш ва уни ривожлантириш кўзда тутилмоқда.

Корпоратив шартнома мамлакатимиз қонунчилигига эндигина киритилмоқда, аммо бунга эҳтиёж анча аввлал пайдо бўлган десак хам бўлади. Уни киритилиши тижорат ташкилот иштирокчиларига хўжалик юритувчи субъектларнинг устав капиталидаги акциялар (улуш)га эгалик қилиш фактидан келиб чиқадиган қўшимча имкониятларни тақдим этиш зарурлигидан келиб чиқмокда.

Корпоратив шартнома тушунчаси корпоратив муносабатлар ва юридик шахслар тушунчаси билан боғлиқдир. Фуқаролик Кодексида биринчи марта фуқаролик ҳуқуқининг субъекти, шунингдек, тижорат ташкилотларда иштирок этиш ёки уларни бошқариш билан боғлиқ муносабатлар (корпоратив муносабатлар) эканлигини аниқланди. Ушбу янги таҳриридаги Кодекс лойиҳаси тижорат ташкилотларда иштирок этиш ёки уларни бошқариш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади. корпоратив шартноманинг таърифидан келиб чиқиб, корпоратив шартноманинг предмети шартномада белгиланган тартибда корпоратив ҳуқуқларни амалга оширишга ёки ундан воз кечишга қаратилган битимдир.

Корпоратив шартномани тузишнинг афзалликлари нимада?
1. Корпоратив шартнома Тижорат ташкилотлари субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириш усулларини тартибга солади, яъни ваколатларни қандай амалга ошириш керак? саволга жавоб беради.
2. Ҳуқуқий ҳимояни кафолатганлиги, бунда корпоратив шартномани бузган бир томони бошқа тузилган ҳар қандай шартномалар ҳақақий эмас деб топилади. Бу шартноманинг хсусияти жамиятнинг ички нормаларидан устунлигини таъминлайди ва агар тарафлар ўртасида низо келиб чиқса, суд корпоратив шартномада белгиланган қоидалар асосида иш юритади.
3. Шартномада белгиланган мажбуриятни бажарилишини кечиктириш учун жарима ёки бошқа шаклда жавобгарлик белгиланиши мумкин. Бу ўз навбатида, томонларни мажбуриятларини бажаришга ва мажбуриятларини виждонан бажарадиган томоннинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилади.
4. Келгувсида низо келиб чиқишдан суғурталаниш, Бундай механизмни бошқарувга халақит берадиган зиддиятлар хавфи туфайли ишончли деб аташ ноўрин. Айнан корпоратив шартномада томонларга низоларни ҳал қилиш тартибини бирлаштириш имконияти берилган.
5. Корпоратив шартномаси бошқарув процедуралари ҳисобига иштирокчилар ўртасидаги зиддиятли вазиятлар хавфини олдини олишга ёрдам беради.
6. Иштирокчиларнинг манфаатларини ҳимояланиши, яъни шартномага ўзгартиришлар ёки қўшимчалар фақат барча томонларининг розилиги билан киритилиши мумкин.

Шунингдек, Тижорат ташкилотлари мазкур шартномани тузишда бир қанча енгилликлар кутилмоқда. шартнома ички муносабатларни тартибга солиш учун бир қатор имкониятларни беради.

Корпоратив шартнома учун махсус шакл белгиланди. Хусусан, томонлар томонидан имзоланган битта ҳужжатни тузиш билан якунланиши керак.
Шунингдек лойиҳада, Хўжалик жамияти органи томонидан қарор қабул қилиш пайтида хўжалик жамиятининг барча иштирокчилари корпоратив шартноманинг тарафи бўлсалар, корпоратив шартноманинг бузилиши тарафнинг даъвоси бўйича хўжалик жамияти органининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлиши мумкин.

Шунингдек, Хўжалик юритувчи субъектларни Оммавий ва оммавий бўлмаган жамиятларга ажратиш зарурати тўғрисидаги савол анча олдин пайдо бўлган, аммо у қонуний равишда расмийлаштирилмаган эди.

Бунинг сабаби шундаки, оммавий акциядорлик жамиятларининг кўпчилиги, ташкилий-ҳуқуқий шаклига қарамай ўз моҳиятига кўра ҳар доим ҳам оммавий бўлмаган жамиятлар бўлиб келган. Улар қимматли қоғозларга обуна бўлишни ошкора этмаганлар ва уларнинг қимматли қоғозлари биржаларда сотилмаган. Аксинча, энг йирик акциядорлик жамиятларини энди оммавий жамиятлар деб таснифлаш мумкин, чунки уларнинг акциялари фонд биржасида обуна тақдим этилимоқда ва савдога қўйиляпти.

Корпоратив шартнома ва оммавий ва оммавий бўлмаган жамиятлар, оммавий акциядорлик жамиятларининг хусусиятлари оид янгиликларнинг модели Янги таҳрирдаги Кодекс лойиҳасида корпоратив шартнома тушунчаси унинг предмети, хўжалик жамияти иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бир қатор ривожланган хорижий давлатларда, жумладан, Испанияда капитал компаниялари тўғрисидаги қонуннинг (Ley de Sociedades de Capital - LSC) 28-моддаси, Россия Федерадцияси Фуқаролик кодексининг 67.2-моддасида “Хўжалик жамияти иштирокчилари ёки уларнинг айримлари ўзларининг корпоратив ҳуқуқларини амалга ошириш тўғрисида корпоратив шартнома (масуълияти чекланган жамият иштирокчиларининг ҳуқуқларини амалга ошириш тўғрисида шартнома, акциядорлик келишуви) тузиш ҳуқуқига эгадирлар” белгиланган.

Шунингдек, Лойиҳанинг 77-моддаси Оммавий ва оммавий бўлмаган жамиятлар ва оммавий акциядорлик жамиятларининг хусусиятларини критилиши сифатида оммавий акциядорлик жамияти билан корпоратив шартнома деярли барча жиҳати боғлиқ эканлигигни қўйидагиларда кўришимиз мумкин:
- Акциядорлар ўртасида тузилган ушбу шартномага биноан уларнинг барчаси ёки баъзилари ўз ҳуқуқларидан фақат маълум бир тарзда фойдаланишга мажбурлиги;
- овоз беришда ягона танловни эгаллаши;
- барча иштирокчилар учун уларнинг акцияларини умумий нархни белгилаш;
- муайян ҳолатларда уларни сотиб олишга рухсат бериш ёки тақиқлаш.

Оммавий акциядорлик жамиятининг асосий хусусияти шундаки, акцияларни очиқ рўйхати потенциал харидорларининг қонун асосида уларни уставига ўзгартириш киритмасдан автоматик тарзда уларни оммавий акциядорлик жамиятига айлантиради.

Хорижий мамлакатларда, Италиянинг 2006 йилиги Компаниялар тўғрисидаги (Companies Act) қонун, Италия Фуқаролик кодексининг 2326-моддаси, Венгрия Фуқаролик кодексининг 3:121-моддаси, Словакия Савдо кодексининг 154.3.-моддаси, Хиндистоннинг 2013 йилиги Компаниялар тўғрисидаги (Companies Act) қонуннинг 2.71.-моддаси, Малазиянинг 2015 йилги Компаниялар тўғрисидаги (Companies Bill) қонуннинг (50-боби) 62-моддаси, Австралия қонунчилигига кўра, 2001 йилги Корпорациялар тўғрисидаги (Corporations Act) қонуннинг 66-моддаси, Жанубий Африка Республикаси 2008 йил Компаниялар тўғрисидаги 11.3.-моддаларида Тижорат ташкилотлари тури сифатида оммавий акциядорлик жамияти ва уни ўзига хос хусусиятлар, корпоратив муносабат иштирокчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шартнома тузиш асослари ва уни эркинликлари, шартнома мазмуни ошкор этиш масалалари тўғрисида нормалар белгилаб ўтилган.

Юқоридагига асосланиб, оммавий ва оммавий бўлмаган жамиятлар, оммавий акциядорлик жамиятларининг хорижий мамлакатлардаги корпоратив муносабатларда роли муҳим эканлиги ва юртимиздаги тижорат ташкилотлар ҳуқуқий мақомини кенгайтириш ва уларни шартномавий ҳуқуқий баъзасини шакиллантириш ва оптималлаштирш мақсадида Лойиҳага киритилмоқда.

Шу билан бирга, Янги таҳрирдаги Ўзбекситон Республикаси Фуқаролик кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасидан ўтгандан сўнг, Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 6 декабрдаги “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги 310-II-сон қонунни ҳамда Ўзбекистон Республикаси 2014 йил 6 майдаги “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги янги таҳрирдаги ЎРҚ-370-сон қонунинг 8-моддасини чиқариб ташлаш ва оммавий акциядорлик жамияти ва оммавий бўлмаган жамиятларнинг ҳуқуқий ҳолати, жавобгарлиги, умуман олганда ушбу қонунни қайта кўриб чиқиш лозим.

Шунингдек, янги таҳрирдаги лойиҳада ривожланган давлатларнинг бу борадаги хорижий тажрибаси шуни кўрсатадики, хоржий мамлакатлар фуқаролик кодексларининг шўъба хўжалик жамияти, қарам хўжалик жамияти, хўжалик юритиш ҳуқуқига асосланган унитар корхона, Оператив бошқарув ҳуқуқига асосланган давлат унитар корхонаси ташкилий-ҳуқуқий мақоми тўғрисида нормалар мавжуд эмаслиги, бу нормалар халқаро стандартларда кузатилмаганлиги сабабли, ушбу моддаларни амалдаги Фуқаролик кодексидан чиқариб ташлаш таклиф этилмоқда.
Қонунчилигимизда хўжалик ширкатлари ва жамиятларнинг фаолияти билан боғлиқ масалалар юридик шахсларнинг тегишли ташкилий-ҳуқуқий шаклига оид махсус қонунлар билан тартибга солинган.

Киритилаётган ўзгартиришлардан кутилаётган натижа қандай?
Янги таҳрирдаги Фуқаролик кодекси лойиҳасининг Тижорат ташкилотларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар корпоратив муносабатлар, хусусий мулкга оид асосланмаган чекловларни, шунингдек, иқтисодиётни бошқаришда маъмурий-буйруқбозлик тамойилларига асосланган, ўз аҳамиятини ёққотган ва эскириб қолган нормаларни чиқариб ташлашга, бундан ташқари, корпоратив муносабатлар институтини такомиллаштириш, оммавий акциядорлик жамияти ҳуқуқий мақомини кенгайтириш ва келажакдаги ўрнини мустаҳкамлаш ва уни келажакда янги механизмларини жорий қилиш, шу жумладан копоратив шартномаларни оптималлаштириш, ушбу шартномаларни тузиш эркинлигини кенгайтиришга ёрдам беради.

Бозор иштирокчилари ҳисобланмиш тадбиркорлик субъектлари сонининг тобора кўпайиши ва корпоратив шартнома тижорат ташкилотларининг муносабатларига ижобий таъсир кўрсатиши, Бундан ташқари, тижорат ташкилотлари ичида оммавий акциядорлик жамияти ва оммавий бўлмаган жамиятлар тушунчаси ва тижорат муносабатга кирилишида қўлланилиши, уларнинг бу борада тартибга солишда қонунчилик томондан янада эркинлаштиришга олиб келиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Янги Фуқаролик кодексда тижорат ташкилотлари бўйича қандай ўзгаришлар ва уларни амалга оширилиши кутилмоқда?