21:30 / 24.12.2020
2 960

Р.Кушербаев Конституцияга ўзгартириш киритиш масаласи ҳақида нималар деди?

Р.Кушербаев Конституцияга ўзгартириш киритиш масаласи ҳақида нималар деди?
Менимча очиқ ишлаётган объектга нисбатан танқидлар бўлиши табиий ҳол. Чунки ишлар очиқ кўрингани сайин ундаги камчилик ва ютуқлар ҳам билинади, таҳлил қилиш, фикр юритиш имконияти ошади.

Сўнгги йилларда парламент фаолиятига доир бўлаётган танқидларни ҳам очиқликнинг ошиб бориши натижаси, деб ўйлайман. Лекин ҳали камчиликлар ҳам етарли.

Конституция масаласида айтишим мумкинки, парламент олти ой мобайнида, яъни олти ойдан кеч қолмай кенг ва ҳар томонлама муҳокамани ҳисобга олган ҳолда Конституцияга ўзгартириш киритишга доир қонунни қабул қилиши мумкин эди. Ва Қонунчилик палатаси қабул қилди.

Ўзгартиришлар бўйича ўз ўрнида жойларда муҳокамалар бўлди. Масалан, ўзим ҳам Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳри ва Чиноз туманларида одил судловни таъминлаш масаласидаги ўрганишларда кутилаётган ўзгартиришлар ҳақидаги тадбирларда иштирок этдим. Бундай учрашувлар параллель равишда бошқа ҳудудларда ҳам олиб борилди. Кенг жамоатчилик қаторига судя, адвокат, прокурор, терговчи, ҳокимлик ва маҳалла фаоллари ҳам кирса керак.

Шунга қарамай тан олиш керак: мен ҳам қонун лойиҳаси ташаббускори томонидан лойиҳа матни бирор ахборот ресурсида таклифлар учун муҳокамага қўйилганини кўрмадим.

Бироқ бугун муаммо бундамас. Масала шундаки, Президентнинг 2020 йил 24 июлдаги «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига асосан 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб:

вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ва суд ишларини юритиш турлари бўйича алоҳида судлов ҳайъатларини ташкил этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судларини ташкил этиш;

маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришга ихтисослаштирилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро маъмурий судларини ташкил этиш, шу муносабат билан туман (шаҳар) маъмурий судларини тугатиш. Бунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари сақлаб қолиниши назарда тутилган.

Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар бевосита Президентнинг ушбу Фармонидаги сиёсий иродаси ва ташаббуси билан боғлиқ. Ва у 2020 йилнинг 24 июлида қабул қилинган.

Ўз ўрнида парламент Қуйи палатаси ташаббусни қўллаб-қувватлаб, 1 январга қадар Конституцияда бу таклифни акс эттиришга ҳаракат қилди.

Бироқ Сенат масалани ҳалигача кўрмади. 1 январдан эса судлар янги тартиб бўйича иш бошлаши керак, бунга доир қонунлар қабул қилинди, Конституция эса турибди…

Хуллас номувофиқлик бор, бироқ «сир»ли ҳеч нарса йўқ.

Расул Кушербаев,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Р.Кушербаев Конституцияга ўзгартириш киритиш масаласи ҳақида нималар деди?